sairyusuf

Ya Hüseyin

https://www.uludivan.de/Alevi-inanc%26%23305%3Bnda-ikrar.htm

ГЕНРИХ ДИК

 

АБАДИЯТ КЎПРИГИ

 

ЭРТАКЛАР

 

Душанбе

“Графика-83»

2020

ББК 84 узбек 7-5

Д-27

 

Таржимон

Њасанбой Ѓойиб

 

Муњаррир

 

Сайфиддин Қораев

 

                                  

Генрих Дик.

     Абадият кўприги. Эртаклар. – Душанбе:

“Графика-83», 2020. – 82б.

 

ISBN 978-99975-350- 7-8

© Генрих Дик, 2020

ПАРИ ЭЛАНА

 

ПАРИНИНГ КЎЙЛАГИ

 

Бир рассом ёз чоғи  мой бӯёқлар  билан кунгабоқар расмини чизди. Полотно ғаройиб чиқди, гӯё ундабиргина ӯсимлик эмас, яна нимадир  акс этган эди.

Расмда киши нигоҳини ўзига ром этувчи нарса нима эканлигини  мусаввирнинг ўзи ҳам тушуниб етмасди.

У яна неча бор уша кунгабоқарни тасвирлаб чизиб кўрди, аммо уларда ҳеч қанақа мўъжизани кўрмади.

 “Балки ӯша куни бошқача кун бӯлгандир”, -  ӯйлади рассом.

Саволига жавоб излаб ғайриоддий вокеалар, сеҳргарлик ва фалсафага оид китобларни топиб ӯқий бошлади. Жавоблар кўп эди, аммо бирорта жавоб нима учун   расм бунчалик ғароиб чиққанини тушунтириш бераолмасди.

Бир куни шом пайти рассом лупани олиб расмдаги  ҳар бир бӯёқ изини синчиклаб  кузата бошлади. Бир нечасоатлик машғулотдан кейин уни қаттиқ чарчоқ тутди ётоғига зҳрға бориб ётди ва тошдек уйқуга кетди.

Ногоҳ унинг елкасига кимдир тегингандек бӯлди. У кӯзларини очди ва ҳайратдан қотиб қолди.Унинг бошиузра миттигина пари  учиб юрар, унинг  кӯйлагида камалакнинг етти ранги жилоланарди.

Сариқ ранг худди қуёшнинг ўзи чизиб кўйгандай учқунланар,  мовий рангда осмон жилоланар, яшил ранг дарахт япроқларидек шовилларди.

-Сен бир саволга жавоб излаяпсан, - деди пари  табассум қилиб, - ва у сенга оғир бўлмоқда.  Аслида бунинг сабаби оддий. Менинг кӯйлагимга боқ.

Мусаввир уйғониб кетди ва барчасини тушунди:  кунгабоқарни чизишга берилиб кетиб,   унга ӯргатилганқоидаларни унутган экан.

Сариқ бӯёқни ишлатар экан у қуёшни,  ҳаворанг бӯёқ билан ишлаганда    осмонни, яшил ранг билан чизаётганда яшил япроқларни хаёлига келтирганди.

Унинг чизган расмида камалакнинг етти ранги товланарди. У кунгабоқар саватчасининг четларида, қоқюрагида ва чўзма баргли поясида жилва урарди.

 

ОМАДЛИ ҚИЗАЛОҚ

 

Воқеъа олис қишлоқлардан бирида содир бӯлган экан.

Шу қишлоқлик бир қизалоқ хазина топиб олибди.Бу хабар яшин тезлигида бутун қишлоққа тарқабди.

Қишлоқ аҳлининг фикри дарҳол иккига бӯлинибди.

Биринчи фикр тарафдорлари қизалоққа хазинани топишда ёвуз кучлар ёрдам берганлигини айтишса, иккинчи гуруҳ бу ишда қизчага фаришталар ёрдам берган деган фикрни иддао қилишибди.

Ёвуз кучлар ёрдам берган деган одамлар хазинани барчага тенг бӯлиб берилиши керак, шундагинаунга жойлашиб олган иблис бӯлинишдан қӯрқиб, ортга чекинади, қишлоқ аҳли ҳам рози бӯлади дейишибди.

Хазинани топишда фаришталар ёрдам берган деган кишилар “Тангри бегуноҳ қизалоқ орқаликамбағал ва бахтсизларнинг раҳмини еди” - деб, хазина муҳтож кимсаларга бӯлиб берилишини айтишибди. Ҳар икки тараф баҳсга киришиб кетибди. Баҳсу мунозара жанжалга айланибди.

Охири жанжаллашишдан чарчаган оломон қизчанинг уйига йӯл олишибди. Уй олдида қаторлашиб олибқизчанинг уйдан чиқишини талаб қилишибди. Ғала -ғовурдан қӯрқиб кетган қизча ва унинг ота - онаси оломон олдига чиқишибди.

Улар хазинани қачон бӯламиз дея шовқин - сурон кӯтаришибди.

Шунда қизчанинг отаси олдинга чиқибди ва тутила- тутила шу сӯзларни айтибди: “Биродарлар, хазинанибӯлишга ҳожат қолмади. Туман мутасаддилари келиб хазинани олиб кетишди. Мана менинг қӯлимда уларёзган ва муҳр босилган ҳужжат бор”.

-“Олиб кетишдими?-  қувонгандай сӯрабди бир киши, - жуда яхши бӯлибди. Ҳаромдан келган ҳаромгакетибди”.

-“Ҳа, Худо берди,  Қайсар олиб қӯйди, - дебди бошқалари, - майли шундай бӯла қолсин”.

Шу билан ҳаммалари тинчланишиб, уй - уйларига тарқалишибди.

 

***

Бир неча кундан сӯнг қишлоқ аҳлига маълум бӯлишича, йӯлда хазинани олиб кетаётган ҳукуматмутасаддиларини қароқчилар талон - тарож қилишиб, ӯзларини қатл қилишган эмиш.  

Омадли қиз бир ҳафтадан сӯнг яна хазина топиб олибди ва бир дақиқа ҳам ӯйлаб ӯтирмай кӯл бӯйигаравона бӯлибди. 

Айтишларича, омадли қизалоқ топилган хазинани кӯлга ташлаб юборган эмиш.

 

БАХТ ҚАЕРДА ЯШАЙДИ?

 

Бахтнинг ватани қаерда? Ушбу савол кичкинагина парини ўйга толдирар эди. У бу савол билан дугоналарига юзланганида, улар кулиб:

- Элана, сен бу саволнинг жавобини билишинг керак. У ҳамиша саёҳатда. Бахтни излаш беҳуда ишдир, - деяжавоб беришибди.

- Бўлмасам, мен ҳам саёҳат қиламан,- эълон қилибди Элана. Уни учратганимда эса, чўнтагимга солиб оламану сўнгра ўрганаман.

Пари бахтни излаб у жойдан бу жойга учиб юрар,  ингичка қанотлари чарчаб қолганда, сайроқи қушларнингинида дам олар эди. У йўлда кўпчилик инсонлар билан учрашибди ва улар баъзида бахтли бўлишларини айтишибди, баъзи инсонлар эса бу ҳақда тушунчага эга эмасмиз дейишибди. Элана ўйлаб қараса, бу дунёдабахтсиз инсонлар кўпчиликни ташкил қилар эканлар. Аммо ҳеч қайсилари бахт қаерда яшашини билмас экан.

Элана изланишни тўхтатишга қарор қилибди, бироқ, тоғдаги бир қоронғи ғорда, ўзининг оғир ҳаётиданмамнун яшаётган бир чол борлигидан хабар топибди. У чолнинг олдига йўл олибди. Чол яшайдиган тоғҳаворанг гумбазда қад кўтариб турар - бу тоғ осмон капасини очиб ташлаган, унда оқ қанотли қушларучмоқда экан. Тоғ этагида эса сарғимтир кўл сувлари тўлқинлаиб турар экан.

- Оҳ, нақадар гўзал!- ҳайқирибди париқиз.- Бундай жойда ҳар қандай инсон бахтли бўлса керак.

У ғорни у тезда топибди. Унга кириш жойда ўчоқ бўлиб, ўчоқда қизил лойдан ясалган  хумда эса  сув қайнарэкан.

Элана чолнинг қоронғу ётоғига киришнинг ҳожати йўқлигини ўйлаб, уни олов ёнида кутиш кераклигинианглабди. Дарҳақиқат, ҳеч қанча ўтмай ғор ичидан қордай оппоқ, бурундор қора кўзли чол чиқибди.

- Ассалому алайкум,- дебди пари. - Сизнинг олдингизга суҳбатлашиш учун учиб келдим. Мен учун бирдақиқагина вақтингиз борми?...

- Менинг  ҳамма учун вақтим бор,- жилмайиб жавоб берибди чол. - Сиз нима учун мен бу ерда яшаётганимни билмоқчидирсиз? Деярли ҳар куни бу ерга кимдир келади, ва ҳаммани айнан шу савол қизиқтиради.

- Мен ўйлайманки, жавобини аллақачон биламан,- дебди париқиз қанотларини қоқиб. - Бу ер бирам гўзал, мен ҳам шу ерда яшашни истардим. Мени бошқа нарса қизиқтиради: одамларнинг айтишича  сиз жудаямбахтли экансиз. Шундайми?

- Ҳа, шундай! Мен билан газанда чойидан ичмайсизми?

- Бажонудил. Лекин аввал сиз бахтингизни топган жой қаердалигини тушунтиринг.

- Шу ерда, - дебди чол ва чап кўкрагини кўрсатибди.- Бахт менинг юрагимда яшайди.

- Юракда! Ҳақиқий бахт шу ерда яшашини ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Агар юрагингизни бирон кишисуғуриб олсачи? – сўрабди Элана.

- Унда мен бўлмайман, лекин ҳамма инсонлар менинг қандай инсон бўлганлигимни ва қандай яшаганимниэслаб юрадилар.

Шундан кейин париқиз Элана уйига учиб келиб, юракда яшайдиган бахт ҳақида китоб ёзибди.

Агар сиз бу китобни топиб, сотиб ололмасангиз, ҳақиқий бахт фақатгина инсон қалбида яшашини унутманг.

 

 БИЛЬЯРД ЎЙНОВЧИ ЮЛДУЗЛАР

 

Тун кириши билан икки улкан фаришта юлдуз бильярд ўйнайни бошлайдилар.

Ўйин майдони чексиз, коинотнинг бир четидан бошќа четига ќадар ястанган. Бинобарин, уни нигоњдан ўтказиш учун юлдуз–кўзойнак таќишга тўѓри келади.

Сизда шунаќа кўзойнак йўќми?

Унда, олиб турсангиз - чи!

Кимдан?

Тунда бильярд ўйновчи фаришта юлдузлардан.

Аниќ зарба натижасида шарлар юмалаб бориб ќора туйнукка тушади. Барча юлдузлар ушбу ўйинни диќќат билан кузатадилар ва фазо столига протуберанцлар (ќуёш четидан отилиб чиќиб ёниб турган газ алангалари) билан янги шарларни ташлашаркан, жўшќин, узлуксиз ловуллашдан тинмайдилар.

Ваќт дарёси оќиб ўтаверади, юлдузлар эса зерикиш нималигини билишмайди. Ўйин давом этади, бильярд шарлари коинот бўйлаб њаракатланаверади - унинг макони тўлалигича оловли юлдузларга чулѓанган.

Кўзойнак сўраб олдингизми?

Йўќ?

Кўнглингизни чўктирманг! Агар тунда юлдузларни санаган кўйи, кўкка узоќ термулиб ќолсангиз, бильярд ўйнаёт­ган фаришта юлдузларни албатта кўрасиз.

 

АФСОНАВИЙ КАВАК

 

Қишлоқ четида иккита эман дарахти ўсар эди, бу ўсимликлар танаси ўртасидаги кавак халқагаўхшарди. Бир марта бир эчки шу кавакдан ўтганда, уни қўшни қишлоқдан топишганди.

Кейин эшак шу халқадан ўтганида лўлилар орасида пайдо бўлган эди. Бироқ кавакдан бир чол хуржуни билан ўтмагунча, бу воқеалар ҳеч кимни ҳайратлантирмасди. Чолни шаҳарнинг темир йўл станциясидан излабтопишди, у ўриндиқда ўтирганча, Чинда ишлаб чиқарилган лимонад ичиб ўтирарди.

Бу воқеадан кейин қишлоқ аҳли бу жойни айланиб  ўтадиган бўлишди. Вилоятдан текширув келди. Гуруҳаъзолари дарахтлар атрофида юришиб, эксперимент ўтказишга журъат этолмадилар.

Биттаси халқага найза ташласа, иккинчиси бошқа томондан уларни йиғарди. Натижа бир хил эди: найзаковакка бемалол кириб, ҳеч қандай қаршиликларсиз иккинчи томондан учиб чиқар эди.

Бироқ ҳар эҳтимолга қарши олимлар дарахтлар олдига: «Текширилмаган объект. Махсус фармоишгача йўлёпиқ» деб ёзилган эълонни қўйиб қўйишди.

                                   ***

Агар ёзда қишлоққа икки ёзувчи келмаганида бу воқеалар сирлигича қолиб кетарди. Улар биринчи кечанингўзидаёқ эълон илинган устунни ердан суғуриб ташлашди. Иккинчи куни эса барча қишлоқ аҳли афсонавийхалқа орасидан ўта бошладилар, зотан улар учун келажак авлодларга сўйлаб бериш учун саргузашт топилганэди.

 

ТОШ, КЎЗА ВА ЭЧКИЭМАР

 

Қоялардан думалаб тушган улкан тош ёнида Чин ёзувли қадимий кумуш кӯза ётар эди. Бу икки қўшнибеш юз йилдан бери ёнма - ён ётар, лекин улар сира суҳбатлашмас эдилар.. Биринчи бӯлиб тинчликни тошбузди:

- Нима учун шунча йилдан бери сен менинг ёнимда ётибсан?

- Бу ерда сен тоғдан пастга тушиб, менинг йулимни тӯсиб олганинг учунгина ётибман, - деб жавоб берди кўза.  - Ким энди мени кӯради? Йӯлдагилар фақатгина сенинг беӯхшов биқинингни кӯришади, холос.

- Лекин қуёш чарақлаган пайти, сени кумушинг ялтирайдику. Йӯқ! Айб менда эмас, сенинг ӯзингда. Демак, сен бировга ёқадиган даражада чиройли эмассан.

- Сенинг уятсизлигингни чегараси йӯқ, эй тош. Менинг бахтсизлигим ҳаммаси сен туфайли. Тепадантушаётиб  нимага  парчаланиб кетмадинг?

Тош устида ӯтириб уларнинг суҳбатини тинглаётган эчкимар гапга қӯшилди:

- Албатта, мен қози эмасман, лекин икковларингни ҳам менга фойдаларинг тегади.

Шиддатли ёмғир пайти кӯзанинг ичига кириб оламан, исингим келганида  эса тош устида ётаман. Сизларикковларинг ҳам менга кераксизлар. Бор гап шу.

Шунинг учун урушмасдан, мендай эгаларинг борлигидан фахрланинглар.

                                  

АБАДИЯТ КЎПРИГИ

 

Бир замонлар учта дарё қӯшилган хушманзара жойда бир пайтлар қудратли салтанат мавжуд бӯлганэкан.

Мамлакат шоҳи абадият кӯпригини қуриш истагини билдирганига қадар ва давлат кенгаши аъзолари ушбутаклифни маъқуллаган кунгача ушбу салтанат ақл билан бошқарилар экан.

Бу иншоот қандай кӯринишга эга бӯлишини ҳеч ким тасаввур қила олмас, аммо юқори доирадагимулозимлар ушбу кӯприк қурилиши шарт ва зарур деб ҳисоблашар экан.

Бир куни подшоҳ барча мулозимларини саройга йиғибди ва  - “Қурилишни шу ердан бошлаймиз” - деб ӯз тахти ӯрнатилган зални кӯрсатибди.  - Кӯприк саройдан дарёларимизга, ундан абадиятга  уланибкетади”, - дебди.

Шундай қилиб абадият кӯприги қурилиши бошланиб кетибди. Аввалига мамлакат аҳли кӯприкни тошдан, тоштугагач эса ёғочдан қура бошлашибди. Мамлакат ӯрмонларидаги дарахтлар кесилиб адо этилгач эса уйларни буза бошлашибди ва кӯприк қурилиши учун сарфлай бошлашибди. Барча уйлар бузилиб, навбат подшоҳсаройига етиб борганида, император кӯприк қурилишини тӯхтатибди ва “Энди барчамиз шу кӯприкданмангулик сари йӯл оламиз” - деб, сарой мулозимлари, боёнлари ва барча фуқаролари билан сӯнгги нуқтасари йӯл олишибди.

Айтишларича, ӯша мамлакат бугунги кунда дунё харитасидан ӯчиб кетган, подшоҳ саройи эса  харобага айланиб қолган эмиш.

Аммо учта дарё қӯшилган хушҳаво макон ҳамон мавжуд эмиш.

Фақат бугунга довур абадият кӯприги қандай кӯринишга эга бӯлганлигини ҳеч ким билмас экан.

 

***

Азиз ўқувчилар, агар сиз ҳам абадият кӯпригини қурмоқчи бӯлсангиз, бу кӯприкдан ӯзингиз ҳамӯтишингиз кераклигини унутманг.

 

СЕҲРЛИ ТЎҒНОҒИЧ

 

Париларнинг ҳар хил ажойибот нарсалари бор. Кўпчилик парилар одатий ҳолда сеҳрли таёқчалар ишлатади, лекин баъзилари ҳар хил янгиликларни хуш кўришади ва смартфон ишлатишмоқда. Жажжигинапарилар учун кичкина смартфонлар ҳам юк хисобланади, шунинг учун улар кичкинагина буюмларни ишлатишади. Пари Элана ҳам авваллари гугурт чўпидек бўлган сеҳрли таёқча ишлатар эди. Лекин узоқ бирсаёҳатларининг бирида, гугурт чўпи синиб қолди ва сеҳр кучини йўқотди.

Ғайриоддий буюмлар синмайди деган инсонларга ишонманглар. Бу дунёда ҳар қандай нарса кераксиз буюмгаайланади - учар гиламлар, очил дастурхон, сеҳрли таёқчалар.

Лекин сеҳрли нарсалар синиб қолса, уларнинг сеҳри бошқа буюмларга ўтади, қайси буюмга ўтганини эса  топа билиш керак.

Элананинг қўнғироқ сочлари узун эди. Учиш пайтида бу гўзаллик, айниқса, кучли шамол пайтида кўринишни тўсар, тез ва бефалокат олдинга интилишга ҳалақит берар эди. Шунинг учун пари жажжигина сочтӯғноғич варезинкалардан фойдаланар эди. Узоқ парвоз ва спорт машғулотлари билан шуғулланган пайти, унинг ёқтиргансоч турмаги «от думи» эди.

Таёқча ўз кучини йўқотганда, Элана унинг сеҳри тўғноғичга ўтганини дарров билди.

Лекин бу буюмни ишлатишдан олдин, уни ўрганиб чиқиш ҳамда сеҳр сифати бўлимида текширтириш ёдиданкўтарилибди.

Бу воқеъа кундузи бўлган эди.

Кўкдаги қуёш унчалар  қиздирмас. Ўтлоқда меҳр тўла кўзли сигирлар ўтлаб юрар, уларнинг ёнида бурнигахалқа тақилган ола чипор ҳўкиз юрарди. Бирдан уларнинг ёнида қизил кўйлакли бир қизча пайдо бўлди. Лекин каттакон ҳўкиз бу бечора гўдакни нима учун қўрқитмоқчи бўлганини тушунтириб беролмади.

Элана ҳўкизни қўрқиб кетган қизча томон югураётганини кўриб, сочларидаги тўғноғичини суғуриб улартомон йул олди.

- Тўхта!- қичқирди у ҳўкизга.- Ёки бўлмасам мен сени кичгинагина хушчақчақ бегемотга айлантириб қўяман!

Ҳўкиз тўхташни ўйламас эди ҳам. Элана тўғноғичини силтаган эди, лекин ҳўкиз ўзгармади. Шунда пари унинг башарасига қараб учиб келди, халқага қўниб, безорининг бурнига тўғноғичини тиқиб олди.

Ҳўкиз тўхтаб, жаҳл билан ўкирди. Элана ҳўкиз уни кўриши учун унинг башарасига ўтиб олиб, жаҳл биладеди:

-Ўкирма! Ўзингни яхши тут.

Ҳўкиз ҳайрон бўлиб тумшуғини очиб, тинчланиб сўради:

- Сен кимсан?

- Мен пари Элана. Ҳеч кимни хафа қилишингга йўл қўймайман.

Ҳўкиз бошини эгиб, кўзларини пирпиратди.

- Айбдорман…Мен бошқа бундай қилмайман.

Элана қизчанинг ёнига учиб бормоқчи эди, лекин унинг қизил кўйлаги аллақачонлар узоқда, бир нечта уйлартурган томонда кўринди.

Бу воқеъанинг давоми бор эди. Ўн дақиқалардан сўнг кўкламзорга отларда қўлларида милтиқ, жаҳли чиққаникки эркак келди, чопқирларни тўхтатиб ҳўкизни мўлжалга олишди. Элана ҳайвонни қутқаришга ҳаракатқилиб, ишонмаган ҳолда сочидан тўғноғичини чиқариб силкитди. Лекин бу сафар ҳаммаси бўлди!

Эркаклар милтиқларини ташлаб, ўзини айбдор ҳис қилаётган ҳўкиз ёнига келишди.

Фаришта жилмайди. Тўғноғичини у ёқ - бу ёғига қараб, нима сабабдан  сеҳрли бўлиб қолганини тушунишгаҳаракат қилди.

Уйга келгач сочларини ёйиб, уларда битта резинка ва иккита тўғноғични кўрди. Кўзларини юмганча деди:

- Мен қанчалар аҳмоқмоқман!

Парилар ҳам баъзида адашади.

 

ПАРИ ЭЛАНА ВА ҚУШҚЎНМАС

 

Кунлардан бир куни пари Элана настарин гуллари очилиб ётган боғда тиканли қушқўнмасни кўриб қолди. Унинг учли япроқли ҳаворанг шохчаларини кўздан кечирар экан кулимсираб қўйди.

Ўтган ёзда унинг ҳаворанг кўйлагига юмалоқ тиканак уруғининг тиканчалари  илашган эди. Ӯшанда парининг озгина аччиғи чиққан эди,  муйловли саватчани юлиб олар экан, тинчланиб ерга йиқилгансаёҳатчини силади.

- Каттакон ва мустаҳкам бўлиб улғайгин!

Ўша вақти ўрмонда бурундор тролл  айланиб юрар эди. Унинг ифлос сочларига қушқўнмаснинг юмалоқтиканчалари ёпишган эди, уларни сочларидан юлар экан, қушқўнмасни,  ҳамда бундай нохуш ўсимликнияратганни сўкиб қарғар эди. Элана бу тиканли саватчани силаётганини кўриб, баттар жаҳли чиқди.

- Қани, бу ердан тезроқ йуқолчи, яхшилаб тушиб қолмасидан!

Энди қўлини кўтариб парини урмоқчи бўлган пайти, Элана силаб турган юмалоқ тиканча келиб, унингбурнига ёпишди.

- Оҳо!- қичқирди тролл.- Бир кишига икки киши!  

Орқа олдига қарамай ўрмон томонга югурди, унга ҳар томондан  қушқўнмаснинг янги юмалоқ тиканчалариёпишар эди.

Пари  ўтган хотираларни эслаб кулиб қўйдида, сеҳрли тўғноғичини  олиб, ўсимликка теккизди. Бир дақиқаўтмасдан тиканли қушқўнмас боғдан йўқолди, пари бўлса уни  кўчирган янги жойга учиб келди.

- Сени кўчирганим учун мени кечир.

- Ҳеч гапмас, мен саёҳат қилишни яхши кўраман,- уялиб деди ўсимлик, - яқинда менинг фарзандларим янасенинг боғингга боришади.

- Бу қўрқинчли эмас,- жилмайди пари Элана.

 

ИНСОННИНГ ҲАМ ИЛДИЗИ БЎЛИШИ КЕРАК

 

Горен исмли кўримсиз ўсмир қачонлардан буён ёши улуғ,  қалин сочлари оқариб  қолган машҳурдонишманд Феофилнинг шогирди бўлишни истарди. Бироқ кузда бошқа талабгорлар билан биргаликдаўқишга келиб, донишманд ҳаммага берган учта саволнинг биттасига жавоб беролмади. 

Шунда у Феофилнинг хизматига кирди, донишманд эса ўсмирни  ўз уйига олишга қарор қилди.

- Фақатгина дарс йўқ пайтлари иш қиласан, бошқа пайти кўнглинг тусаган нарса билан машғул бўлишингмумкин.

Ёш йигитнинг қалби билимни талаб қиларди, шунинг учун бошқа ўқувчилар қатори Феофилнинг айтганларинидиққат билан тингларди.

Бир куни кечқурун донишманд ўқувчиларидан сўради:

Дарахт учун энг кераклиги нима?

У ҳар битта талабанинг  жавобини тинглаганидан сўнг, талабаларга

- Бориб дарахтнинг қайси қисмини керакли деб ҳисобласангиз, ўша қисми билан гаплашинглар, деб буйруқберди.

Ҳамма кетди. Горен ҳам бу вазифани бажаришга киришди. Шаҳар четидаги дарахтзорга яқинлашар экан, ўқувчиларни кўриб қолди, улар гулхан  атрофида ўтиришиб, ўзлари билан олиб келган таомларини еб, виноичишарди.

Горен уларнинг ёнидан ўтаётиб  бир талабанинг гапини эшитиб қолди:

- Бизнинг Феофил умуман ақлдан озган! Дарахтнинг оғзи бўлмаса, тили бўлмаса. Бўлган тақдирда ҳам уларнима ҳақида гапираётганини қаердан биламиз?

Горен чуқур хўрсинди. У ҳам биларди, дарахтларни инсон билан суҳбатлашадиган ҳеч нимаси йўқ, бироқҳаракат қилиб кўришга қарор қилди.

Баланд қайин олдида тўхтаб, бироз ўйланиб қолди, сўнг дарахт танасини қучоқлаб, қулоғини қўйди.

Тушуниб бўлмас оҳиста шовқинни эшитиб, у кўзларини юмиб, донишманд дарахт ҳақида гапирганлариниэслади, шунда унга пастдан овоз келгандай бўлди:

- Менинг илдизим бор…

Келгуси куни Горен доимгидай, суҳбатда қатнашмаслик учун орқадан жой олди.

Донишманд ҳаммани тинглаганидан сўнг,  ўз хизматчисига юзланди:

- Горен, сен дарахт билан суҳбатлашдингми?

- Ҳа, хўжайин. Жавобини ҳам олдим.

- Қандай жавоб экан?

-Менимча дарахтнинг ҳамма жойи керакли, масалан,  қайин дарахти ўз илдизини энг керакли деб ҳисоблайди.

Динишманд хурсанд бўлиб, жилмайди:

- Бу ерда бошқалар пўсти, барглари, танаси ҳақида фикр юритишди…

Бу ҳаммаси дарахтнинг кўринадиган қисми, лекин айнан илдиз дарахтни керакли минераллар ва сув биланозиқлантиради, уни тик ва мустаҳкам туришига ёрдам қилади.

Горен - барча саволларга жавоб бера олмаса ҳам илдизи бор инсон. Афсуски,  сиз ўқувчиларим барги, пўстива танаси бор инсонларсиз. Агар сизлар илдиз отмасангиз, менда ўқиётганларингиз ҳеч қандай фойдакелтирмайди.

Эсингизда бўлсин! Инсоннинг ҳам илдизи бўлиши керак.

 

РИТСАР БЎЛИШНИ ЎРГА

Кӯкимтир сувли ҳовузнинг ёнида ӯрта аср қалъасининг тишдор  бӯлаклари турарди. Унинг деярлиҳамма миноралари харобага айланган, лекин учта айлана қурилмаси, ёрилган тошли зиналари бузилишхолатида эди. Ҳовуз яқинида жойлашган қишлоқдан бу вайрона яққол кӯринар эди. Бир куни кечқурун, қуюққора булутлардан кучли жала ёғаётган пайти, минораларнинг бирида милтираган олов кӯринди, гўёзиналардан биров у ердан бу ерга юрар эди.

Бу адашган оловни бир ӯспирин пайқаб қолди, у шаҳардан бувисиникига меҳмондорчиликка келган эди. Осмонда чақнаётган чақмоқ ҳамда совуқ ёмғирга аҳамият қилмаган холда у вайроналар томон шошилди.

Миноранинг ичига кириб қоронғу зиналарга қадам ташлар экан, қичқирди:

- Ким бор?

- Бу мен, Манфред фон Рорбах,- ритсарлик кийимда буғиқ овозли эркакнинг овозини эшитди, у қӯлидаёнаётган олов билан пастга тушиб келар эди.- Нега сен ҳалиям жанг майдонида эмассан, қани қиличинг ёкикамонинг?

- Лекин мен ҳали жудаям ёшман, жаноб фон Рорбах,- ӯзини йуқотмади ӯспирин,- Қилич менга оғирликқилади, камоним эса йӯқ.

- Ҳозир кӯрамиз,- деди жиддийлик билан рицарь, - қани қӯлларинг қанчалик кучли, сенга бир нечта урушишусулларини ӯргатаман.- Эсингда бӯлсин, йигит кишининг вазифаси ӯз уйини ҳимоя қилиш ва асраш. Бировнинг мулкига кӯз алайтирган,- тўртанак, заифларни хафа қилган, - чаён, ҳақиқат ва одиллик учункурашишнинг ӯрнига, жанг майдонидан қочганлар - қумурсқалардир. Уларнинг жойи ер қаърида- ӯша ердаяшириниб юраверсин. Юр қуролхонага.

Ӯспирин вайронада кезиб юрган арвоҳлардан қочиш хаёли билан, рыцарнинг орқасидан эргашиб, бошқаминорага йўл олди ва қадамларини секинлаштирди.

- Сен қӯрқоқроққа ӯхшайсан, мени кетимдан юришга шошилмаяпсан,- дея унга юзланди фон Рорбах.- Майликетавер.

- Мен шунчаки қоқилиб кетдим, жаноб,- деди уялиб бола. - Мен кетингиздан боряпман.

Бирдан у бувиси билан бӯлган охирги суҳбатини эслади, қилган шӯхлигидан сӯнг койиган эди:

- Ӯн учга кирдинг, йигит бӯлиш пайти келди. Бу албатта қийин  масала…Ох, қанчалар қийин!

Улар кейинги иморатга ӯтганда, ритсар қӯлидаги фонус билан деворларни ёритди, ва тошлар орасидан занглаб кетган қилични чиқариб олди.

- Бу қилич ҳеч нарсага ярамайди,- деди у.- Биз бундай қиламиз: мен буни оламан, сен меникини оласан. Қилични олда, жангга тайёрлан.

…Болакай уйғониб кетди. Юраги кӯкрагидан чиқиб кетгудай, азойи бадани қақшар, бамисоли чақмоқ тешибӯтгандай эди. У ӯрнидан туриб, чақмоқ нурларида тобланаётган оғир қиличга суянганча, яна бошқа бирзанглаган қилич ёнида ётганини кӯрди.

Бирдан момақалдироқнинг гумбурлаган садоси остида таниш овоз эшитилди:

- Мен сенга ӯз қиличимни бердим. Ритсар бӯлишни ӯрган!

 

ЖАНГАРИ ХЎРОЗ

 

Бир дењќоннинг олачипор дакан хўрози бор эди. Эртадан кечгача у њовлида юриб, танбењ ва дак­киларибилан яшовчиларни жонига тегарди. Шундай пайтлар њам бўлганки, бирортани бесабаб чўќиб ёки пихи билантирнаб олган. Њайвонларнинг жањли чи­ќарди, лекин тоќат ќилишарди, теварак - атрофда знг жангари деб њисобланган хўрознинг вањимали ќич­ќириѓини итоаткорлик билан эшитишарди.

Бир куни њовлида янги яшовчи - йирик, ќалин териси ўсиб кетган оѓир феълли эчки пайдо бўлди. Ҳаммаси  кейин бошланди… Хўроз энди товуќхонасидан чиқиб, доимгидай њаммага ўзининг савлатиникўрсатмоқчи бўлса, пахмоќ эчки ҳам ўз тегажоќлигини ва салобатини кўрсатиш учун шу тобда пайдобўларди. Нима њам дейиш мумкин? Ўхшатмагунча учратмас деганлари шу бўлса керак.

Кечки пайт сувдон олдида йиѓилган њайвонлар, ўтган ёки бўлажак мажороларни ќизѓин муњокама ќи­лишарди. Сигирлар хўрсинар, товуќлар хафаликдан кўз ќисар, ќўй туёѓи билан ерни уриб дерди:

– Бу яхшилик билан тугамайди! Яќинда њал ќи­лув­чи жанг бўлади.

Мана, ўша хўроз билан эчки жони борича курашадиган кун келди. Бу ерда нималар бўлмади! Њартомонга хўрознинг патлари ва эчкининг жун толалари учар, агар њовлига дењќон ќамчиси биланчиќмаганида, фалокат юз бериши аниќ эди. У жангариларни њар тарафга њайдади, эчкини арѓамчи биланстолбага боѓлаб ќўйди, хўрозни товуќхонага ќамаб қўйди.

Улар ҳозиргача мана шу тарзда њовлида яшаб юришибди: хўроз хириллаб товуќхонада ќичќиради, эчкиэса ерга тиќилган тахтали столба атрофида югуриб юради.

  

МИЛСИЗ СОАТ

 

            Машҳур барон саройининг ҳар бир хонасида соатлар илинган турарди, лекин уларнинг бирортасининг  мили йўқ эди. Меҳмонларнинг бирортаси қизиқиб, нима учун бундайлигини барондан сӯрабқолишса, у:

- Ҳозир соат нечалигини билиш шунчаям муҳимми? Соатларнинг мили олиб ташлаб, мен уларнинг айлана бӯйлаб югуришини тӯхтатдим,- дея жавоб берарди.

- Лекин соатларингиз чиққилаяптику, демак улар ишлаяпти.

- Ҳа, вақт кетишда давом этяпти, лекин у айлана бӯйлаб югурмаяпти. Энди мен вақт ҳукумронлигиданбутунлай озодман, сизлар бӯлса унинг қули бӯлишда давом этяпсизлар.

Меҳмонлар ҳайрон қолиб, елка қисишар ва уй-уйларига тарқалишарди, сарой эгаси эса, каттакон,  деярли бутун деворни қамраб олган милли соати бор хонасига кириб кетарди.

 

ЙЎЛ ҚАЕРГА ЕТАКЛАЙДИ?

 

Бир куни кечқурун бир ўспирин йигит тошлоқ йӯлга чиқди, у бу йӯл қаерга олиб боришини, билишниистарди. Эрталаб юк халтасига егулик, бир шиша вино, палатка ва баъзи бир майда - чуйда нарсаларни солиб,  йӯлга отланди. Тупроқ йӯлнинг айрилиш жойига етиб боргач, ӯйланиб қолди: бу икки йӯлнинг қайсибиридан кетишни танлаши керак эди. Хӯрсиниб чап томондагини танлади. Бир неча километрдан сӯнг униолдидан яна бир йӯлнинг айрилиш жойи пайдо бӯлди, лекин энди йӯл уч тарафлама эди. Иккитасиникӯрсаткичлари бор эди, шунинг учун бу тупроқ йӯллар қаерга олиб бориши тушунарли, учинчисида эса ҳечнарса йӯқ эди. У учинчи йӯлдан кетди ва ярим соатдан сӯнг,  газандалар ӯсиб кетган чуқур жарлик олдигакелиб қолди - шу ерда йӯл тугарди.

«Мана, мен йӯл олиб борадиган жойни топдим», - деб ӯйлади йигит.

- Бу чап томондаги фақат битта йӯл, - бирданига кимнингдир паст овозини эшитди у.- Қайт ва энди ӯнгтомонга бошлайдиган йӯлдан бор.

- Қайтайми!?- бошини қимирлатди ёш йигит, - ҳеч қачон. Мен чарчадим. Ва…сен кимсан?

- Мен шу жарликнинг руҳиман,- жавоб берди овоз.

- Сен қӯрқоқлардан эмассан, бу яхши. Лекин бари бир бу ердан кетсанг яхши бӯлармиди?

- Жуда қизиқ, ўйлади ёш йигит. - Бу ерда ӯзга дунё билан алоқа бормикин, бир текшириб кӯриш керак.

У чӯнтагидан смартфонини олиб, онасининг номерини терди.

- Ӯғлим, қаердасан?...Қаердасан? Бу ерга қандайдир одамлар келишувди. Нотӯғри йӯл танлаганингниайтишди.

У энди жавоб бермоқчи бӯлганида, алоқа узилди.

У аппаратини ӯчириб, энди ҳадик билан атрофга қаради. Йӯл йӯқ эди, у жарлик тубида тиззалаганча турарди.Йигит бу ерда қандай пайдо бӯлганини эслашга ҳаракат қилди. Эслади! Охири у ҳаммасини эслади. Биринчийӯлнинг айрилиш жойида, нотӯғри ғилдирак изини танласанг чуқур жарлик тубида пайдо бӯласан, деган биродамни учратган эди.  

 

МУВОЗАНАТНИ САҚЛАНГ

 

Сиркда икки қизиқчи ишларди.

Ӯзининг чиқиш пайтида Константин дор устидан бемалол ва чиройли юрарди, бошқа артист- Пётр бӯлса, усталарча коптоклар билан ўйнашни  хуш кӯрарди.

Иккаласи ҳам томошабинларни кулдирар ва ҳеч қачон урушишмасди. Кейинчалик ҳам ҳаммаси яхшибӯларди, лекин сирк директори бехосдан иккала номерни битта қилинглар деб буйруқ берди.

- Лекин мен дорда юролмайман,- эътироз билдирди Пётр.- Мен ёш эмасман. Ӯрганишни хоҳлардим, лекин…

- Мен эса ҳеч қачон коптоклар билан ўйин қилмаганман,- лабини тишлаб, деди Константин.

- Бу ҳаммаси мувозанатга бориб тақалади,- деди уларга директор.

- Дорбозлик қилган одам, осонликча жонглерлик қилишни ӯрганади, коптоклар билан гаплашган одам, албатта, дор устида юра олади. Янги намойиш  қилмасаларинг- ишдан ҳайдайман!

Сирк – ӯзига хос жой. Ӯрмонда алвастилар, уйларда ажиналар, сиркда бӯлса майдагина, эпчил, хушчақчақзотлар - сиркчилар бор.

Уларнинг кӯзи ярим юзини эгаллаган, бурни тугмадай, оғзи қулоғигача. Ҳа, сиркчилар  шароварда, гулдоркӯйлакда юришади, махсус қабулларда ёки учрашувларда албатта қора фрак* кийишади.

Шу сиркнинг сиркчиси, директорнинг қизиқчилар билан бӯлган суҳбатини эшитиб, ўз  пальтосини кийиболиш учун, шу тобда шер ётган қафас ёнига югуриб борди, у ерда пол ёриғи орасида ӯзининг сандиқчасинисақларди.

- Фира, нима бӯлди?- сӯради ундан шер.- Худди ёнғин бошлангандай шошиляпсан.

- У бошландиям,- ӯйламай, сӯйлади одам.

Бақувват шер аввалига ҳайрон қолди, кейин чунонам  баланд  ӯкирдики, сиркдаги ҳамма ҳайвонларниқӯзғатиб юборди.

- Ёнғин!Ёнғин!- саросимага тушди маймунлар.

Филлар жар солиб, оёқларини тепалашди.

Умуман айтганда сиркда ҳаққоний сирк бошланди.

Бу вақт Фира директорнинг кабинетига етиб борди, ручкани мӯлжаллаб қармоқ ипидан қилинган арқонниайлантириб буради- шу оддий мослама ёрдамида у ҳоҳлаган эшигини очарди- кабинетга шӯнғиди, улканстолнинг устига чиқиб ва унинг устидан тантанавор юриб, бошлиқ олдида пайдо бӯлди.

- Фира, биласанку,- хӯмрайди директор.- Мен олдиндан ёзилган рӯйҳат орқали қабул қиламан.

Шу пайт хонага масхарабозлар югуриб кирди.

- Кулфат!- бақирди Константин.

- Ёняпмиз!- қичқирди Пётр.

- Нима ёняпти?!- ӯрнидан туриб ҳаяжонланди бошлиқ.

- Билмаймиз…- елкасини қисди Константин.- Биз Пётр

билан баҳслашаётганимизда, бирдан сиркдаги ҳамма

ҳайвонлар саросимага тушиб қолишди. 

- Ҳурматли ҳамкасблар,- эълон қилди Фира,- сиркда ҳеч

қандай ёнғин йӯқ. Буни мен сизларга айтяпман.

Одамлар бирдан тинчланди, ҳар бир артист билади,

сиркчилар у ерда нималар бӯлаётганини билишлари

учун ҳам сиркда яшашади.

- Лекин бизнинг сиркда мувозанат «ёнғини» бор,- давом

этди кичкина мавжудот.- Мувозанат эса- бу ҳаёт. Кон-

стантин дордан йиқилиб кетиб, бошини ёриб олса нима

бӯлади? Шахсан мен бунга бардош

беролмайман. Жаноб директор, эшитяпсизми, мен- Фи

ра- бунга бардош беролмайман.

Фира сандиқчасини қафасга солиб қӯйиш учун қафас

ёнига қайтиб келганида, шер озроқ жаҳл билан: « Ҳеч

қандай ёнғин йӯқ пайти ваҳима қилишнинг кераги йӯқ»

- деди. 

- Кечир,- хӯрсинди майдагина эркак.

- Биз ҳаммамиз сиркда ишлаймиз, бу ерда ҳар нарса

бӯлиши мумкин…

 

ТОҒДАГИ ҚАСР

 

Баланд тоғ устида, ишғол этилмаган чўққилар орасида, бир қалъа турибди. У шунчалар чиройлики, уни кӯрганлар албатта унга етишишга ҳаракат қилар ва у ердан бошқа қайтмас эдилар. Кӯпчилик алпинистларундан бохабар эдилар, лекин у ҳақда сӯз юритилганда ҳамма жим бӯлиб қолар эди - ким ӯзини ноъмалум бирхатарга қӯйгиси келади?

Балки шу учундир, бу ажойибот қурилма турган туманни, скалолазлар ўз хариталарида айлана билан белгилаб, ғалати ёзувлар билан изоҳлаганлар: «Гулларни узманг! Ифлос қилманг!»

Кристина ва Лера эса альпинист эмаслар, белгили харитани кӯришмаган, тоғдаги қасрнинг борлигиданбехабар, ёз фаслида ўзлари билмаган ҳолда, ўша ерга йўл олишди. Алп тоғларининг баландликларигаосонликча кӯтарилишди. Улар гуллаб ётган ӯсимликларнинг чиройидан баҳраманд бӯлмоқчи эдилар, шунинг учун бошқа юриш ниятлари йӯқ эди.

Қайси бир сеҳргар тошлар орасига тоғ гуллари - ӯртасида сариқ холчалари бор оппоқ эдельвейс гулларини, ҳаворанг тоғ қӯнғироқчаларини, кӯкимтир япроқларини кенг ёйган қўнғироқ гули ва кӯплаб ӯсимликларнитӯкиб ташлагандай.

Бу турфа гуллар ифор таратиб, тоғ арчалари ва сарв дарахтлари ёнида гуллаб яшнаб очилиб турарди. Бу ажойибот манзара ортида қуёш нурида, оппоқ булутларга ӯралашган чӯққилар устида оппоқ қорлари билансалобат тўкиб турар эди. Фақат бир жойдагина ҳеч нарсани кӯриб бӯлмас эди. У ерда ҳамма нарса қорабулутлар ҳамда енгил туман ортида қолиб кетган эди. Бироқ бир лаҳзагина ёруғлик пайдо бӯлиб, қизлар қасрминорасининг рангли томини кўриб ҳайратда қолдилар.

- Сен буни кӯрдингми?- сӯради қӯлларида гулчамбар ушлаган Лера.

-Ҳа,- ғӯлдиради Кристина,- юк халталарни олиб ӯша ерга борамиз. Қизлар тумандан ӯтганларидан кейин, ғалати аҳволга тушдилар, энди пайпасланиб юришга тӯғри келди. Улар энди орқага қайтамиз дебтурганларида, атроф ойдинлашди ва жарлик ёнида турганликларини кӯриб қӯрқиб кетишди. Жарлик ортида, ярми булутлар ортига яширинган, ҳамда уларни ҳайратда қолдирган қаср кўриниб турар эди.

- Биз у ергача боролмаймиз,- фикр билдирди Лера.- Бизда керакли анжомлар йўқку, жарликдан ӯтиш учун.

- Қара!- қичқирди Кристина. - Ҳув анави ерда унга олиб борадиган осма кӯприк бор экан.

Ҳақиқатдан, унинг яқинида чӯққига қотирилган ажойиб бир қурилма тебраниб турар эди, ҳар бир ушлагичигӯёки сувдан қилингандай жиловланар эди.

- Мен қӯрқиб кетяпман…- деди Лера. - Балки бу кӯприк фақатгина кӯринишидан мустаҳкамдир?  Биз оёққӯйсагу, пастга қараб тушиб кетсак.

Қизлар ортга қайтишга қарор қилишди, лекин уларнинг туман оралаб ӯтмоқчи бӯлган ҳаракатлари, ҳар сафарзое кетар эди, улар бошлаган ерларига яна қайтиб келишар эди ва яна жарлик олдидан чиқишар эди.

- Юр кӯприкка борамиз!- қатъиян деди Лера.- Токи қасрга бормасак биз бу ердан олмаймиз.

Кӯприкдан муваффақиятли ӯтишди, лекин тебраниб турган қурилманинг остини оқиш тутун туфайли кӯраолмадилар. Ӯтиб бӯлиб, ортларига ӯгирилиб қарасалар, гуллардан тӯқилган тасма устидан ӯтишган.

- Гуллардан ясалган кӯприк!- жилмайди Лера. – Гуллардан кӯприк ясаган инсон ҳеч қачон ёмон бӯлмайди.

- Яқин орада билиб оламиз,- бошини силкитди Кристина.- Қара у ерда кимдир турибди.

Кристина шошмасдан бурилди ва олачипор узун думли илбирсни кӯрди. Ва дарров тушунди, агар ҳозир уқичқирса ёки бошқа бир йӯл билан жуда қӯрқанини билдирса, бирон фалокат бӯлиши ҳеч гап эмас.

- Лера, бизни кутиб олишяпти,- деди хотиржамлик билан у.- Илтимос, қӯрқиб кетганингни билдирмагин.

Шошмай тур!- қичқирди Кристина.- Ҳамен биламан биз чақирилмаган меҳмонмизБалким мезбон бизниқабул қилар?

Мезбон?- ҳайратланиб деди ЛераНимага сен қасрнинг мезбони бор деб ӯйлайсан?

Мен ҳаттоки унинг кимлигини биламан,- ишонч билан гапирди қиз.- Лера биз сен билан Алп кӯкламзорлариқироличасининг қасри олдида турибмиз!

Бирдан туман тарқалиб кетди. Дарвоза тезда очилди, қизлар ундан ӯтгандан сӯнг, яна алп кӯкламзорларида, Лера гулчамбарини қолдирган ерда пайдо бӯлишди. 

- У бизларни қӯйиб юборди,- хурсанд жилмайиб, деди Кристина.

- Биз алп кӯкламзорлари қироличасининг қасри олдида эканлигимизни сен қаердан билдинг?

- Лера, биз аёлмиз…Бу ердаги гӯзалликнинг ӯз қироличаси бўлиши керак. Ва бундай қиролича бор!

- Ва у гулларини узганларни ёмон кӯради, - деди оҳиста дугонаси. 

 

ТАСМА ТАҚҚАН ҚИЗ

 

            Баҳор фаслининг ҳар куни қирғоқ бўйида, гоҳи денгиз шовқинида, гоҳи тўлқинлар секинтўлқинланганда узун қизил лента таққан қиз айланиб юрарди. Уни камдан - кам одам кўрган: бу вақт уларишга шошилишар, фабрика, идора ёки новвойхонага йўл олишарди.

Дам олиш кунлари эрталаб олтида деярли ҳамма ухлайди, бундай кунлари баъзи бир сабабларга кўра, узун очқизил рангли плашда, қўлида тиллоранг таёқ билан соҳил бўйида юрган бу қиз ҳеч кимни қизиқтирмайди. Тасма шамолда ҳилпирайди, кўтарилаетган қуёш унинг тиллоранг сочларини ёритиб, қисқа бир дақиқагаплашини ва тўлқинни, охири йўқ мовий денгизга чирмашиб кетган олтинли қизил сув оқимига айлантирибқўйган.

Гӯзал!

Қиз бу манзара қанчалар гўзал эканлигини кўрмаган, лекин биларди.

У тасмаси билан денгиз соҳили бўйлаб юрарди, бир кун эмас бир кун ошиғи уни кўриши учун, қизил плаштиктириб офтоб нурида ялтирайдиган иплардан тасма тўқиганди.

У денгиз чиғириғи кўринадиган йўлдан сафарга кетганди. Қиз уни эрталаб соҳил бўйида кутарди, шу ерда улар биринчи марта учрашишганди. Агар денгиз бўйида узун тасмали қизни кӯриб қолсангиз, билингки, унинг қалби денгизга, ҳаётга ва кутаётган инсонига бӯлган муҳаббат билан тӯлиб тошган бўлади.

 

ҒИЛДИРАК ВА ҚЎНҒИЗ

Араванинг янги ғилдираги дӯнгиклардан сакраб, баландлик дуч келганида ҳаракатини секинлаштирибдумалаб кетар эди.

- Муҳтарам саёҳатчи,- дея гап бошлади, ғилдирак ӯз ҳаракатини секинлаштирган пайти, май қӯнғизи, - мен кекса ва ёрдамга муҳтожман. Мени ӯзинг билан олиб кетгин. Мен сенинг ички томонинга кириб олиб, кейинги дарахтгача бориб оламан.

- Мени ҳамма кӯрсин деб, дунё кезяпман,- деб жавоб берди ғилдирак, - бировни олиб юраман деганим йӯқ.

-Бӯлмасам сен - фойдаси йӯқ бир нарса экансан-да, - кулди ҳашарот.

- Менинг фойдам шундаки, мен ҳаракатдаман, - дея тахтали спицаларини мағрурона ғичирлатди ғилдирак, лекин унинг ҳаракати янаям секинлашиб кетди.

Қӯнғиз яна бир дақиқалар чамаси унинг айланишини кузатиб турди,  ғилдирак баландликка тиралиб бир чайқалиб ағанаб тушгандан кейин унга деди:

- Бефойда ҳаракатланган нарса фақатгина пастликка  қараб думалайди  ёки тӯсиқлар йӯқ жойлардагина айланаолади.

 

ҲАР НАРСАНИНГ ДАВОМИ БОР

 

Сола қизиқувчан ва зукко қиз эди ва ҳамма жойда фотоаппарати билан юрарди. Яхши кадрларнисмартфон ёрдамида ҳам олиш мумкин эди, лекин унинг фикрича бу суратлар етарли даражада чиройли ваифодали эмасди, шунинг учун у профессионал аппаратни ёқтирарди. Унда доимо бир нималарни суратга тушириб юриш иштиеқи борлигига ҳамма ҳайрон қоларди: ӯрмонга, кӯлга бориш, оғир сумкани кӯтарганҳолда шаҳар кӯчаларида тентираш.

- Сола, сенда аллақачон бир нечта ажойибот суратлар бор, - деди бир таниши.- Наҳотки етмаса?

- Мен қилаетган ишда, - жавоб берди у,- мен «мамнунман» сӯзлари бор, лекин «етарли» сӯзи йӯқ. Бугун менӯз суратларимдан мамнунман, эртага эса бу сюжетга пашша ёки қуш қӯшилишни исташи мумкин. Дунёшунчалар улканки, ҳар қандай сюжет давомини талаб этади.

- Агар сен бу дунеда йӯқ нарсани учратиб қолсанг, нима қиласан?

- Сен, бу йӯқ нарсанинг - мӯжизали давоми ҳам йӯқ демоқчисанда?

- Ҳа! Йӯқ нарсанинг давоми ҳам бӯлмайди.

- Мен йӯқ нарса билан аллақачон танишман,- жилмайди қиз. - Мен икки қуш суҳбатини тушираётиб, бирданига тушундим, улар йӯқ нарса ҳақида гапиришар эди. Биз тушунмаган, кӯрмаган, билмаган нарсалар - худдики улар йӯқдек. Менда бундай суратлар кӯп. Мана, қара.

У стол устида турган, фотосуратлари бор картон қутуни ковлаштирди, бир суратни олиб, стол устига қӯйди.

- Мана бу жонзот, аллақачонлар йӯқ. Мен унда ӯн олти ёшда эдим.

- Лекин мен сендан нима қилишингни сӯрадимку?

- Бор нарсанинг ҳам, йӯқ нарсанинг ҳам давоми бор. Мен мӯжизавий давомни суратга тушираман.

 

ЮЛДУЗЛАР ТУРКУМИГА ЙЎЛ

Ёлғиз ӯзи Тинч океанидаги оролда яшайдиган,  бир қаватли унча катта бӯлмаган уйдек келадиган оқитни суратга туширишни таклиф қилишганда,  Соло иккиланмай рози бӯлди. Унинг хатарли ниятини билибқолган қариндошлари ва дӯстлари уни қайтаришга ҳаракат қилишди.

- Бу ит радиатсион мутатсиянинг меваси бӯлса керак,- билган кишидек деди дадаси.- Сен сумкангданфотоаппаратингни чиқаргунингча, у сени еб қӯяди.

- Бундай махлуққа яқин келишнинг ӯзи даҳшат,- кӯзларини чақчайтириб деди Солонинг дугонаси.

- Яхши объектларни суратга тушир. Бу баҳайбат кучукни сенга нима кераги бор?

Солони қанчалар фикридан қайтаришмасин, унда янаям кӯпроқ баҳайбат итни бир марта бӯлса ҳам суратгатушириш иштиёқи кучаярди.     

Океанда бӯлган оролга, таркибида репортёр, олим ва овчи бӯлган экспедитсия, саҳар тонгда етиб келди. Солатӯхтовсиз иссиқ офтоб нурлари товланаётган чӯққили соҳилни суратга туширарди. Тӯлқинлар тӯхтовсизкулранг тошларга уриларди- бутун орол енгилмас қаълага ӯхшарди.

- Бу чӯққили деворда,- тушунтирди новча қора кӯзли олим,- фақатгина битта ёриқ бор, биз у ерга қайиқдасузиб боришимизга тӯғри келади.

- Келинглар бӯлмасам йӯлга чиқишга тайёрланайлик,- эълон қилди овчи- тӯтбурчак юзли ва пастак пешоналиодам,- мен қуролни ӯқладим.

- Ота кӯрманг!- деди олим.- Бундай улкан ҳайвон учун сизларнинг ӯқларингиз бамисоли пашша чаққандай. Агар итнинг жаҳли чиқса, биз оролдан кета олмаймиз.

- Буни ҳали кӯрамиз!

- Жаноблар,- ҳаммага мурожат қилди кал бошли, чамаси қирқ ёшлардаги  журналист.- Мен ҳаммаларинганеча бор айтдим, бу махлуқнинг борлигига ишонмайман. Мен фақатгина бу ҳақда ёзиш учун сизлар биланбиргаман.

- Етар, бас!- жаҳли чиқиб бошини силкитди олим.

- Ҳа, мен бу итнинг фақатгина думини кӯрганман, лекин қӯшни оролда яшайдиган аборигенлар таъкидлашича, ит ҳақиқатдан ҳам бор.

Репортёр кулди, шу пайт оролдан қӯрқинчли бир овоз, итнинг аккилаган овози келди.

Ҳамма сесканиб кетди.

- Ҳа у ерда аждарҳо!- қичқирди журналист.

- Жаноблар, энди мен у ерда нимадир борлигига ишонаман! Мен сизлар билан у ерга бормайман. Бу махлуққа нонушта бӯлиш ниятим йӯқ.

- Яхши, қолаверинг,- айёрона тиржайди олим.- Биз учаламиз кетамиз. Оралиқ кӯриниб қолди, мен капитангаайтаман, кемани якорга қӯйсин ва матросларга қайиқни сувга туширишга буйруқ берсин.

Бир оздан сӯнг кема тӯлқинлар устида чаӣқалар ва икки матрос эшкакларни бир текисда ишлатиб, уни орол томонга бошламоқда эди.

Қуёш нурида бамисоли қимматбаҳо тошлардек товланган, ҳар хил рангли майда тошлар тӯкилаган, кўрфазсоҳилига сузиб келишганида, Соло биринчи бӯлиб қайиқдан тушди. У тор йӯлакни ҳайрат билан томоша қиларди, чунки тошлар орасида майдагина ажойиб шаклли дарахтлар ӯсарди. Бошида қизнинг фотоаппаратиборлиги хаёлида ҳам йӯқ эди, олимнинг орқасидан олдинга қараб бораркан, суратга туширишни бошлади. Ӯнбеш дақиқалардан сӯнг сайёҳлар,  силлиқ тошлар устидан эҳтиётлик билан ӯтишиб, деярли текис, оқиштошли ясси тоққа чиқишди.

- Бу ерда ҳайвон яшаса, у нима билан озиқланади?- деди овчи.

- Ҳа, атрофга қараганда, бу ерда ҳаеё бӯлиши мумкин эмас,- хӯрсиниб деди олим.

- Балким, қандайдир дум менинг кӯзимга кӯрингандир…

- Мана ку, ӯша оқ ит, - қичқирди Сола ва улардан 20 метрча келадиган, кӯтарилган тӯлқинни эслатадиганбаландликка қараб югурди.

Ит ӯрнидан туриб ӯгирилди ва ваҳимали увиллади.

- Бу ерга югуринглар!- овчининг аянчли қичқириғини эшитди қиз.

- Тезроқ бу ерга! У сени ғажиб ташлайди! Ҳозир мен отаман!

Қиз тӯхтади, бурилиб қичқирди:

- Сизлар кетинглар! Мен барибир қочишга улгурмайман!

Ӯлимга ҳозирланиб, қиз олим ва овчининг пастга сакрашаётганини бир неча дақиқа кузатди, сӯнгра иттомонга ӯгирилди.

Ит тошлар устига ётиб, хомуш хӯрсинди, баъзида норози итлар шундай қилишади.

- Кечир,- дея елкасини қисди Сола.- Илтимос, бизни кечир. Биз инсонлар ҳар нарсага қизиқувчанмиз, балкимаҳмоқдирмиз. Рухсат берсанг, мен сени битта суратга тушириб олсам?

- Яхши,- дӯстона бош қимирлатди ит.

- Сен ҳали гапиришниям биласанми?- қарсак чалиб юборди Сола ва сурат олишга тайёрланди.- Балким, сенбу ерда нима қилаётганингни тушунтирарсан?

- Ӯйлаяпман.

- Қизиқ, нима ҳақида ўйлаяпсан?

- Катта ит юлдузлар туркуми ҳақида. Қандай у ерга боришни ӯйлаяпман.

- Буни иложи борми?

- Албатта! Ӯйлайманки, мен бор йӯғи унга сакраб тушишим керак.

- Зӯрку! Бу ясси тоғлар- сенинг космодромингми?! Сен билан ажралгим йӯқ, лекин бунинг иложи йўқ. Ҳадемай  улар қайтишади ва отишни бошлашади. Хайр ! Сенга омад ёр бўлсин! 

- Боравер,- маъюс хайрлашди ит.

- Сумбула юлдузлар туркумига қандай қилиб сакраб тушишни ӯйлаб кӯр.

Сола ва бошқалар экспедициядан қайтиб келишганидан сӯнг, журналист репортаж ёзди ва бутун дунёгамашҳур бӯлиб кетди. 

Олим бир ой ичида шунчалар доклад қилдики, унга яна битта олимлик даражасини беришди.

Овчи ҳамма жойда ӯз милтиғини кӯрсатар ва бу сафар оролга борсам, албатта итга қарата отаман ва унингқандай ҳолатга тушишини текшириб кӯраман дерди.

Сола эса кечалари юлдузларни томоша қиларди ва бир куни катта ит юлдузлар туркумидан таниш оқ итнингунга жилмайганини яққол кӯрди.

 

АЙЁРОНА РЕЖА

 

Султон маҳорат билан хиром айлаб рақс тушаётган канизагини  завқ билан кузатар экан, у бамисолининачи- қӯлларининг ҳаракати елпиғичдек тӯлқинланар, унинг қӯллари иккита эмас, кӯпгина ўхшаб кўринар, гоҳида оёқ учларида туриб, бамисоли капалаклардек енгил сакраб, ӯз ҳаракатлари билан тиллоранглибосларда нақш чизгандек бӯларди.

Шамлар милтираб ёнар эди. Кириш олдидаги қоровул ҳаракатсиз қотиб қолганэди. Юмшоқ болишлар устидаӯтирган сарой амалдорлари оҳангга монанд тебранишар эди. Малика кучли ғазаб ила рақсни томоша қиларэди. Эринингжудаям кӯп канизаклари бӯлсаҳам, лекин биронтасига уни рашк қилмас эди.

Султоннинг хотини, дашт мамлакатининг хон қизи, уни ӯраб турган бу қимматбаҳо буюмларга, қандай қилибрашк қилсин?

Лекин бу канизак - Гулфия- энди буюм эмас, энди унинг исми ва обрӯйи бор.

У туфайли Султоннинг ҳаётига шеърлар, нозик ҳиссиётлар ва соғинчли ҳақиқий севги кириб келди.

Наҳот машҳур ва бетакрор, содиқ ва ишончли,- Амина,- энди оддий ва беақл раққоса билан тенг бӯлса.        

Бу мумкин эмас!

Бугун ҳаммаси ҳал бӯлади. Режа бор - айёрона режа. Гулфиянинг Салават исмли акаси борлиги қандай яхши.

У султоннинг хизматкори эди, энди эса фақат Аминага хизмат қилади.

Гулфия рақсини тугатганидан сӯнг таъзим қилиш учун султон ёнига келди, Малика кафтларини уриштириб:

- Салават! Менга вино келтир. Гулфиянинг рақси ажойибот ва мумтоз бӯлди. Бошим айланиб кетяпти. Майичиш керак, бӯлмасам шодлигимдан ӯлиб қолишим мумкин.

- Ҳа, айтмоқчи, хизматкорлар  май келтиринглар!- бақирди султон ташаккурона жилмайиб аёлига назар солди.- Базм қиламиз!

Биринчи сариқ суюқлик солинган қадаҳни Аминага келтиришди. У қадаҳни олиб, қӯлидаги узугиданбилдирмасдан идишга заҳар солди ва Гулфия томон яқинлашди. Қиз султоннинг оёқлари олдида ӯтирар, султон бӯлса унинг юзлари, қулоқларини эркалаб силар эди.

- Биринчи сен ич,- деди кӯзларини яшириб султон хонимга.

- Бугун сен бунга лойиқсан.

Қиз қадаҳни олиб султон томонга қараб ӯгирилди ва оҳиста деди:

- Мен биринчи бӯлиб ичмайман. Боғнинг оддий гули бебоғбон сув ичолмайдику. Марҳамат жаноб олийлари, менинг боғбоним…

Султоннинг юзи ёришиб кетди, у қадаҳни олиб, оҳисталик билан лабларига яқинлаштирди. Аминанингюзларида қӯрқув, у бошини эгиб олди, ӯзини мажбурлаб эри томонга қараса, у ёнида турган эди.

- Мен - боғбонман,- деди султон.

- Амина- сен менинг сувдонимсан. Азизим биринчи бӯлиб сен ичгин.

- Раҳмат, жаноб олийлари!- аёл қалтираган қӯллари билан қадаҳни олиб, лабларини тишлади ва шахдамқадамлар билан хизматкор томон йўл олди.

- Агар мен сув берадиган сувдон бӯлсам…- табассум ила деди у, - бу ичимликни идишни олиб келган кишиичсин.

Хизматкор итоаткорона идишни олиб, қадаҳни бирдан кӯтариб ичди, аммо оғриқдан ғужанак бӯлиб, оғзиданкӯпик келиб мармар пол устига гурсиллаб тушди.

- Салават, сенга нима бӯлди?- раққоса йиқилган акасига ташланди. Унинг қӯллари қалтирар, юзидан эса ёшоқар эди.

- Менинг султоним!- дея қатъий гапирди Амина, бу иккаласи мени захарламоқчи эдилар. Лекин сен ҳам ӯлибкетишинг  мумкин эди. Буюр уни ҳибсга олишсин.

Ҳамма сарой амалдорлари ӯринларидан сапчиб турдилар ва султонга юзландилар.

- Йуқ, жаноби олийлари! Бу ёлғон!- Гулфия илтижоли нигоҳ билан унинг ёнига келиб, тиз чӯкди.

Султон оҳиста жойидан турди.

- Мен,- боғбонман, Гулфия - гул, Амира - сувдон. Гулнинг акаси - гул, сувдон - боғбоннинг шахсий мулки. Ким сувдонга заҳар солди? Ӯзим эмасми? Бугун мен боғбон сифатида ҳаммани кечираман.

Лекин эртага яна султон бӯламан.

Кетинглар! Кеч бӯлмасидан…

 

КИМГА ХИЗМАТ ҚИЛАСАН?

 

Қирол Бевнинг тахт саройида тартибсизлик ҳукм сурар эди.

Қирол курсида ӯтирганча, қӯллари билан курси ушлагичларини маҳкам ушлаб, атрофда бӯлаётганвоқеъаларни ҳайрон бўлиб кузатиб ӯтирар эди.

Авваллари, у баққуват пайтларида бундай тартибсизликлар бӯлмас- намойишлар тартибли ва тинч  ӯтар эди. Эндичи, касал уни ҳолдан тойдирганда, у ӯрнидан зӯрға турар, курсидаги тонгги хушёрлик азобга айланди- сарой амалдорлари ӯзларини тартибсиз тутар эдилар. Қирол ҳолсизланган сари, залда шовқин- сурон кучаяр: сарой амалдорлари пичирлашиб, бир - бирларини ёнига боришар, фақатгина қирол ӯрнидан турганида буҳаракатлар тугар эди.

Охирги кучини йиғиб Бев ӯрнидан туриб қичқирди:

- Лаққиллашни бас қилинглар! Мен ҳали ӯлганим йӯқ, менда ҳали куч бор!

Залдаги ҳаракат бирдан тӯхтади. Сарой амалдорлари қӯрқув ила у томон қарашди- ҳамма билардики, жаҳличиққан пайти Бев қӯрқинчли эди.

Қирол жойига ӯтириб, давом эттирди:

- Мен кеча ухлашдан олдин ибодат қилдим ва менинг ёнимга бирор кишини жӯнатишини Оллоҳдансӯрадим. Тушимда ёнинга бир киши боради дейилди. Қирол сӯзларини тугатмасидан, залнинг улкан эшиклари очилиб қизил гилам тӯшалган йулакдан ҳукмдор ӯтирган ерга қараб, бир қаноти оқ бир қаноти эсақора ғалати жонзот келар эди.

Сарой амалдорлари кейин нима бӯлишини кутиб жим бӯлиб қолишди, Бев қимир этмай ӯтирар ва биринчи бӯлиб гап очишга иккиланар эди.      

- Сен сӯраган эдинг, - деди оҳиста келган жонзот ва унинг овози ундан узоқлашиб, залнинг баландқуббаларида оддий сӯзларга айланар эди,- мен шу ердаман.

- Ҳа, сӯраган эдим,- деди қирол.- Мен нимага умид қилишимни билишим керак.

- Агар сиз кимга хизмат қилаётганингизни билмасангиз, ҳамма умидларингиз бекор,- яна оҳиста гапирдижонзот.

- Кимга хизмат қиламан?- ҳайрон булиб ғӯлдиради Дев. - Қирол кимгаям хизмат қилиши мумкин? - Бу залдаолий зотлар кӯп- улар менга хизмат қилишади. Менинг халқим уларга ва менга хизмат қилади. Мен эсабарчага хизмат қиламан. Бу эса менинг вазифам.

- Агар сен ҳаммага хизмат қилсанг, унда нима учун Оллоҳга юзландинг? Бӯлмасам, кимга хизмат қилсанг, ӯшаларни чақириб, нимага умид қилишингни улардан сӯра.

-Бӯлди, мен тушундим. Мени кечир. Мен Оллоҳга хизмат қиламан ва уларга.

- Оллоҳга қандай қилиб хизмат қиласан?- деб сӯради жонзот, ва унинг овози баландлашди. Саволлардаги унинг ҳар бир сӯзи овозли жилғага айланар ва кучли тӯлқинлар каби тепада жӯш урар эди.

- Билмайман…Буни мен ҳал қилмайман.

- Агар сен билмасанг, бу суҳбатнинг нима кераги бор? Билмасанг- билмаган жойингга борасан.

- Лекин бу ҳозир шунчалик муҳимми?- илтижоли жилмайди қирол,  - мен ҳали ӯлганим йўқ.

- Ӯлган вақтинг кеч бӯлади,- жудаям секин деди жонзот ва оқ қанотининг бир томони бирдан қорайибкетди.

- Лекин мен ҳали яшашни истайман!- қичқирди қирол.- Мен билан ҳисоблашишларини хоҳлайман. Улар бӯлса менинг ӯлимимни кутишяпти. 

- Мен- ӯлимман,- деди жонзот ва бутунлай қорайиб кетди.- Мен сени олиб кетгани келдим.

 

УЧИШНИ ҚАНДАЙ ЎРГАНИШ МУМКИН

Бир малика учишни ўрганишни истарди. Осмонда қушлардек парвоз қилишни нияти шунчалар кучлиэдики, у ҳатто касал бӯлиб қолди. Ӯрнида ётар, камдан - кам турар ва  рангсиз, оддий тушлар кӯраётганинитўхтовсиз таъкидлар, рангли тушлар кӯришни исташини айтарди.

Шунда унинг отаси қизини даволатиш учун ҳар хил давлатлардан учта табибни чақиртирди.    

Биринчиси- ола кӯзли ва соқол ӯрнида уч дона туки бор табиб, маликадан ечинишини сӯради, уни бошдан оёқ текшириб чиқди.

- У соппа - соғ,- дея елкаларини қисиб эълон қилди у.

Иккинчиси- узун кулранг камзулда ва пудраланган парикда, стол устига қалин сумкасини қӯйиб, ичиданкичкина шиша идиш, пинсет, кукун, ва кӯп нарсаларни чиқарди. Маликанинг аъзойи баданини текширувдан ӯтказиб, деди:

- Анализларни кӯрсатишича, у ҳеч қандай кассалликдан изтироб чекмаяпти.

Учинчиси оқ тушган соқолли ва яшнаб турган кӯк кӯзли табиб, қиролдан бошқа ҳаммани, қизнингётоқхонасини тарк этишларини сӯради. Сўнгра ҳукмдордан сўради:

- Жаноб олийлари, сиз қандай тушлар кўрасиз?

- Эсимда йӯқ,- дея қӯлларини очди қирол.- Мени бу ҳақда ӯйлашга вақтим йӯқ. Мен қиролликни бошқаришбилан овораман.

- Сизчи, қадрли маликам,- дея табиб қизга юзланди,- сиз нима билан машғулсиз?

- Мен…Мен ҳеч нарса қилишни билмайман. Лекин менинг орзуим бор. Мен учишни ӯрганишни истайман.

- Жудаям яхши!- қувониб кетди кӯккӯз табиб.- Агар орзуингиз бӯлса, уни амалга ошириш керак. Ҳаводаям, йӯлдаям, сувдаям учса бӯлади.

- Қандай қилиб?- ҳайрон бўлиб сӯради малика.

- Оддий,- кулимсиради табиб.- Сиз ҳозир ӯрнингиздан турасиз, ва биргаликда елканли қайиқ қурамиз. Узоқишлашимизга тӯғри келади, лекин мен кафил, сизнинг кемангиз сувда шамол билан учади.

- А-а-а…- тиш оғриғидан қийшайгандек, қийшайди қиз,- бу ҳақда сизсиз ҳам биламиз. Мен рангли тушларкӯришни ва учишни истайман.

- Лекин сиз кема қуришни бошламасангиз,  ҳеч қачон учолмайсиз. Аввал сув бӯйлаб учишни ӯрганинг!

Малика чуқур хӯрсинди ва рози бӯлди.

Дурадгор устахонасидаги биринчи иш куни тугагач, малика ӯрнига базӯр етиб бориб, оёқ кийими ва кӯйлагибилан  ухлаб қолди. Бир ҳафта ӯтгандан сӯнг ишга киришиб кетди,  асбобларни бошқаришни, елканни бичишва тикишни ӯрганди.

Ярим йилдан сӯнг, тетик,  кўркам малика, қирол ва табиб бошчилигида ӯз хонасига қайтиб келди, ва бугунунга қандай туш киришини кӯрмоқчи эканлигини эълон қилди.

- У рангли бӯлиши керак! Мен аминманки, у бугун бениҳоят чиройли ва рангли бӯлади.

Эрталаб барча табиблар ва қирол курси залида йиғилишди. Малика ҳам шу ерга келиб, қирол ёнига оҳистаӯтирди ва ҳаяжон ила яна оддий туш кӯрганини эълон қилди. Кутилмаганда табассум билан давом этди:

- Лекин мен унинг оддийлигига хурсандман. Мени менинг қайиғим, янги ишим кутмоқда, рангли тушларэса…Шунча иш турганда, бу ҳақда ӯйлашнинг нима кераги бор? Энди мен учишни ӯргандим!

 

СИРЛИ ЃО

Унча катта бўлмаган шањарнинг ёшлари янгиликни ќизѓин муњокама ќилишарди. Ёшлар жуфт-жуфт бўлиб боѓдаги ўриндиќларда ўтиришар ва боѓнинг ѓарбий то­монида, номаълум аллақандай сирли ѓор пайдобўл­ганлиги њаќида пичирлашишарди.

– Юринглар ўша ерга бирга борамиз,- бирдан тикка сочли йигит ўрнидан турди,- ўша ѓор ростдан њамбор ёки йўќлигини кўрамиз!

– У ерга гуруњ бўлиб бориш мумкин эмас - бу аниќ маъ­лум бўлган.- деди малла сочлари ўзига ярашиб турган ќиз.

– Бўлмасам, келинглар икки кишини танлаймиз,- таклиф ќилди тикка соч. – Масалан, мен боришим мумкин.

– Яхши таклиф,- деди ќиз.- Мен њам розиман.

– Бўлмасам боринглар,- шовќин солди бошќалар, ўринларидан туришиб, жимгина ва узоќ иккидовюракнинг ортидан кузатиб ќолишди.

Кеч кирмоќда эди. Ёзги ќуёш ботиш томонга оѓар­ди, њамма жойдан ќушларнинг баланд сайроѓи, узоќдан эса черков ќўнѓироѓининг аста жаранглагани эшитилар­ди.

– Ќўнѓироќ сирли ѓор томонда жаранглаяпти,- хўр­синиб деди ќиз. – Чарчагандай жаранглаяпти, гўё бизниогоњлан­тиряп­ти.

– Бундай эмас,- кулди ёш йигит.- Бош черков жуда узоќда. Овоз ўз кучини йўќотади, шунинг учунуриниб ќолгандай туюлади.

Улар ќайинзордан ўтишётганида, ќуёш ботишидан дарак бериб осмонда пушти гулбаргга ўхшаган нурларловуллади.

Кейин тўсатдан бутун осмон бир сонияга ќип - ќизариб кетди.

Дарахтзордан чиќиб улар тўхтади: яќин жойда ёр­ќин нур таралиб турган думалоќ ёриќ кўриниб турарди.

– Балким, керакмасдир…- секингана деди ќиз, - Ќай­тамиз!

– Йўќ, керак,- хўрсинди ёш йигит.

– Агар, сен њоњласанг, ќолишинг мумкин. Мен эса бораман. Ња, агар мободо мен ќайтмасам, билгинки- мен сени севаман.

– Сен њам менга жудаям ёќасан,- майин пичирлади ќиз.  – Бирга борамиз.

Улар ќўл ушлашиб, ќуёш ботишининг ёнаётган сўнги нурлари ила ѓорга киришди, у ерда худди кундузкунидек ёп-ёруѓ эди, фаќат бирдан уларнинг атрофида икки оч ќизил ќоя тик кўтарилди. Мана ўтиш жойи тугади ва уларнинг кўз ўнгида гўзал манзарали чаманзор намоён бўлди, унинг ўртасида эса њаво ранг кўлчайќаларди. Соњил бўйида - њовузнинг бир томонида кийиклар ва оњулар ўтлаб юрарди. Ќаршисида - бошќа соњилда- атиргуллар, лолалар ва бошќа гуллар ўсарди. Тепада- њаммасининг устида- ранг - баранг пуфакларучиб юрарди.

Ќиз бахтиёрликдан кулиб юборди:

– Бу ерда бирам яхши ва чиройли. Балки биз шу ерда ќоламиз?

– Лекин биз ќаердамиз? Биз ќаердалигимизни билишимиз керак.

– Мен бўлсам биламан,- ёш йигитнинг юзига тегиниб, пичирлади ќиз.

– Биз сен билан муњаббатимиз юртидамиз.

Бундай сирли ѓорлар њар бир шањарда бор. Лекин уларга фаќатгина њаќќоний севишганлар бемалол кира оладилар.

 

 

СЕЊРЛИ КИТОБЛАР

 

Катта бир оила яшайдиган бир уйнинг жавонида учта ќалин китоб турарди. Уларнинг муќоваси ўзгача бирчирой билан ажралиб турмасди, балки шунинг учун ҳам уларни њеч ким, њеч ќачон ќўлига олмасди.

Бир куни шу уйга хўжайиннинг жияни меҳмон бўлиб келди. Уйини кўрсатмоќчи бўлган тоѓаси биланхонама - хона юрганида у китоб жавони олдида тўхтади.

– Лео тоѓа, бу ќандай китоблар?- ќизиќди у.

– Билмайман…- елкасини ќисди хўжайин.- Бир ваќтлар сотиб олган эдим, ўќиб чиќишга ваќт бўлмади.

– Мумкинми, мен сизнинг кутубхонангиздан фойдалансам?

– Албатта, Франц,- кулиб ќўйди эркак. Хоњла­га­нингча ўќи. Ўќиб улгурмасанг, уларни ўзинг биланолишинг мумкин. Мен бир оз ташвишлардан дам олишим керак,- деб чу­ќур хўрсинди. - Ѓилдиракдагиолмахондек тиним билмайман.

Франк жавондан китобларнинг бирини олди, авайлаб очди ва ќичќириб юборишига сал ќолди, кўрган на­рсасидан њайратда эди. Бир сањифасида фаввора мавж урарди. Унинг томчилари ялтирар, бошќа сањифадачараќлаб турган ќуёш нури таъсирида сарѓимтир товланарди. Ёш йигит оњиста китобни ёпди, уни вараќлашгабошќа њадди сиѓмади. Кейин бошќа бир китобни олиб ўрта­сини очди. Яна ќичќириб юборишига сал ќолди.  Бу китоб сањифасини њам гуллаган дарахтлар ќоплаган кўркам боѓ ва ранг - баранг гулзор ќамраб олганди. У бу китобни њам ёпди, лекин энди тезроќ учинчисига разм солди - у ерда кўркам бир ќаср ќад кўтариб турарди, деразасидан эса, ќўлларида бир даста ранг – баранг њарфларни кў­тариб олган соќолдор гномлармўралашарди.

Франк эњтиёткорлик билан китобни жойига ќўйди, уй эгасини ахтариб топиш учун югургилаб кетди. Тоғаси хотини ва уч фарзанди билан мењмонхонада телевизор кўриб ўтирарди.

– Лео тоѓа, - дея Франц ќариндошига мурожаат ќилди.- Сизнинг китобларингиз бирам ажойиб, сењрлиэкан. Сиз албатта уларни бир кўриб чиќишингиз керак. Нафаќат сиз, Марта холам ва болалар њам.

– Биз мўъжизалар њаќидаги кўрсатувни кўраётган эдик - кулди Лео.- Ўтир, биз билан бирга кўр.  Китобларда ќандай мўъжизалар бўлиши мумкин?

– Рањмат! Ундан кўра мен бориб яна ўќийман.

– Ўќи! Китобларни кейин ўзинг билан олиб кет. Мен уларни сенга њадя этаман. Бекор улар жавонда чанг босиб ётибди.

Жияни чиќиб кетганидан сўнг, тоѓаси ўрнидан туриб, кулимсираб деди:

– Ањмоќ одамга нимаям дейсан? У бизникидан сењрли китоб топиб олганмиш.

Оила аъзолари ќаттиќ кулиб юборишди.

Орадан уч йил ўтди. Бир кун эрталаб почта ќути­сидан Марта конверт олди, унда ќўшни шањарда боѓ њамда фавворанинг очилиш маросимига баѓишланган, зарњал бўёќлар билан ёзилган таклифнома ётарди. Унинг ёнига катта њарфлар билан ёзилган хат ќўшил­ганди:

«Ќадрли ќариндошларим, бизнинг байрамга албатта келинглар. Мен сизларга китобларни ќайтариб бер­моќ­чиман, улар туфайли мен кўп нарсали бўлдим. Франц.»

Кечќурун њамма оила аъзолари йиғилган пайти, Марта эрига таклифнома ва хатни кўрсатди. Бу масаланиулар узоќ ваќт муњокама ќилишмади. Њеч кимнинг боргиси йўќ эди. Хатдаги сўзларга ќараганда, ќандайдирбир тушуниб бўлмас сир бордай, шунинг учун боришга ќарор ќилишди, барибир шу куни телевизордаќизиќарли бирон нима йўќ эди.

Бањор ќуёши мењр-ла чараќларди. Осмон улкан бўтак­ўздек гуллаган, патсимон булутлар япроќлар рангини чизарди.

Машинанинг олд курсиларида ўтирган Лео ва Мар­та, узоќдан тумонат одамни кўришди.

Автомобилни тайинли бир жойга ќўйиб, ќуёш нурларида жилваланаётган фаввора ёнига йўл олишди. Буќурилманинг атрофи гулзор бўлиб, у ерга турфа гуллар экилган  эди.

Франц ќўлида китобларни ушлаб фаввора ёнида келганларнинг бири билан суњбатлашиб турарди. Ќа­рин­дошларини кўриб хурсанд бўлди ва улар ёнига шошилди.

– Боѓ билан фаввора ќандай, ёќдими?- ќарин­дош­лари­нинг њол – ањволини суриштиргач сўради у.

– Бу њаммаси кимники?- жилмайди Лео.

– Меники эди, лекин кеча кеча боѓ ва фавворани ша­њарга топширдим.

– Сеники эди?!- кўзларини чаќчайтирди Марта.- Нима учун топширдинг?

– Улар кўпам меники эмасди,- ќўлларини силкитди Франц.- Булар њаммаси шу китобдан. У ерда ќасрњам бор, лекин у њаќда мен роман ёздим. Сюжетни мен бор - йўѓи бир мартагина ишлата олдим - қоидасишунаќа. Бу китобларни мен сиздан олган эдим, сизга ќайтариб бермоќчиман. Бизда энди бу ерда боѓ њам, фаввора њам бор, сизларнинг шањрингизда эса њозирча њеч нарса йўќ. Китобларни олинг! Ишонинг, уларсењрли.

Францдан китобларни олиб, Лео Мартага кўз ќисди, кейин эса ќўлларини силтаб фарзандларини ор­ќа­сидан юришга даъват этди.

– Менинг жияним эсдан оѓибди, - деди у хўрсиниб, машина томонга кетаётиб.

– Бу ўќишга бўлган ишќдан бўлса керак, - дейишди болалар.

– Бой инсон бўлиши мумкин эди, - хафа бўлиб деди Марта, - лекин њаммасини бошќаларга совѓаќилибди.

– У азалдан ањмоќ эди, - деди Лео ва китобларни ахлат саватига ташлади.

Њурматли ўќувчилар, хавотир олманглар, сењрли китоблар йўќолгани йўќ.

Уларни бир уйсиз сайёњ топиб олган, њозир у тунаган ўриндиќ ўрнида эса катта ва њашаматли ќаср ќад ростлаб турибд

«ЌЎЗИЌОРИН» ЊАЌИЌАТИ

 

Бир куни иккита болача саватларини олиб, ўрмонга ќўзиќорин теришга боришди. Уларининг саватларидаиккитадан оќ ќўзиќорин ётарди. Сал четроќда йирик оќ ќўзиќорин, унинг ёнига эса жойлашиб олган улкан за­њарли ќўзиќоринлар ўсиб ётган ялангликка дуч келишди.

Болалар топилмани териб олиш учун ялангликни кесиб ўтмоќчи бўлиб туришганди, бирданига, мухомор­нинг шляпаси ќимирлаётганини сезиб ќолишди.

Улар яќинроќ келишгач, ќўзиќоринлар гаплашаётганини тушунишди.

– Бу иккаласи сенга келишди,- куларди мухомор.- Њозир улар сени ўзлари билан олиб кетади ва бу ялан­гликка мен эгалик ќиламан.

– Балки шундайдир, - хўрсинди оќ ќўзиќорин, - бу шунчалар муњимми?

– Энг муњими, - тиржайди мухомор, - эга бўлиш. Сен йўќ бўлиб кетасан ва бу ерда мен бир ўзимхўжайинлик ќиламан.

– Ња, зањардан сенинг шляпанг оќ тангачалар билан ќопланибди. Муњими бу эмас, муњими ќўзиќоринњаќи­ќа­тини излаб топиш, фойда келтириш керак. Мен шундай деб ўйлайман. Сен эса бошлиќ бўлиш керакдейсан.

Агар бошлиќ бўлишни њоњласанг зањарли бўл­ма­гин.

Уларнинг суњбатини эшитган болалар, маслањатла­шиб, њеч нарсага тегмай ялангликни тарк этишга ќарорќилишди.

Иккинчи бола дўстининг орќасидан кетаётиб суњ­бат­лашаётган ќўзиќоринларнинг устидан хатлаб ўтаёт­га­нида, бехосдан ботинкасининг учи билан мухоморнинг ќа­лин шляпасига тегиб кетди.

Шляпа ўт орасига думалаб кетди.

 

МАРА ИСМЛИ ПАРИ

 

ҲАЙКАЛ

 

 Мара исмли пари мењрибонлик уйининг болалари учун ранг - баранг жун толаларидан ќўлќоп тўќибўтирган пайти, кимдир оњиста эшикни таќиллатди. Эшикнинг ќўн­ѓи­роғи ёки бошќа бир мосламаси йўќ эди.

Одамлар њар хил янгиликларни осонликча ўрганиб олишади, парилар бўлса эскича яшашни афзал кўришади. У тўќишини йиғиштириб, бориб эшикни очди.

– Бу ерда сен яшайсанми! – сўради келган киши, Маранинг сепкилли ёш юзини кўриб, ҳайратини яширолмай. -Мен, бу ерда бирор кампир яшайди деб ўйлардим.

– Агар сиз бесабаб менинг ёнимга келган бўл­сан­гиз,- деди пари,- йўлингиздан ќолманг, менинг ишимбо­шимдан ошиб ётибди.

– Йўѓ-е, мен бир иш билан келдим,- деди ташриф буюрган киши. -Бизнинг ќишлоѓимизда ќаердандирњайкал пай­до бўлиб қолди. Шуни аниќлаб беришингиз учун, хотинлар мени сизнинг олдингизга жўнатишди.

– Яхши! Мен яќинда бораман.

Пари бўлиш - осон иш эмас. Агар бирон киши ёрдам сўраса, албатта ёрдам ќилиш керак. Ёрдам бериш учун па­риларнинг бисотида нарсаси унча кўп эмас: ўткир аќл, тоза виждон ва озгина сењр. Лекин бу њаќдакамдан – кам киши билади. Њамма нимагадир, парилар њамма ќатори яшаб иш тутмаслиги керак дебњисоблашади. Аслида эса парилар - ќалби њар ќандай керакли иш ва яхшиликлар учун куйинадиганинсонлар. Улар бошќаларга нисбатан фаќирона яшайдилар, бирон нарсаси бўлган таќ­дир­даям, шу нарсагамуњтожларга тарќатиб беришади.

Мара ќишлоќќа њеч нарса олиб бормади, њаттоки сењрли рўмолчаси турадиган сумкачасини њам уйдаќол­дириб кетди. Йўлда машиналар елдек учар, осмонда эса бањор ќуёши саёњат ќиларди. Ўрмоннинг йўлчетидаги, зангори баргли шохлари осмонга ќараб интиларди, Мара, эман дарахтлари билан тоѓ теракларининггаплашаётганини, ўтган ќиш хотиралари билан ўр­тоќлашишаётган арчалар ва ќайраѓочларни эшитарди.

Ќишлоќќа кираркан, у келаётган овозлардан, њай­кал­нинг ќаердалигини аниќлаб, ўша томонга ќараб юр­ди.

– Алвасти келяпти!- гап ташлади кимдир, у халойиќ орасидан ўтаётганида.- Њайкал њам шунинг ишибўлса керак!

Мара бу сўзларга ањамият ќилмади. У кўпчилик уни ёќтирмаслигини, њатто ёмон кўришини биларди. Одамлар кўпинча ќалби тоза инсонларни ёќтиришмайди - улар­нинг борлиги ва њаракатлари, беихтиёр барча, ќал­би лойќаланган ва руњан синганлар учун маломатга айланади.

Њайкални у дарров кўрди: маъюс, оѓир мењнатдан сўнг дам олаётган аёл њайкали. Њайкал боѓнингбошида гуллаб турган гулзор ёнида турарди.

«Бу жудаям чиройли, - унинг биринчи фикри шу эди, - чиройли нарса эса њеч ќачон ёмон бўлмайди».

– Бу чиройли ҳайкал,- ќаттиќ овозини чиќариб гапирди у.

– Сен шундай деб њисоблайсанми? -сочларига оќ тушган, ќора сочли аёл унинг ёнига сапчиб келди. - Буоѓир мењнатдан букилиб ќолган аёл - чиройлими?

– Ња, мен шундай деб њисоблайман, - деди Мара.

 - Бу њайкал ќаердан бу ерда пайдо бўлганини, мен билмайман, лекин тураверсин.

– Биз бундай деб ўйламаймиз!- дея кўпчилик одамлар њар тарафдан баќирди.

– Ќаерданлиги номаълум бўлса, уни синдириб ташлаш керак!...

– Хотинлар! - ќора сочли олдинга чиќди.

-Уйларингдан чўқмор олиб келинглар! Бу иблисни синдирамиз!

 

ҚИШ  ДАЙДИЛАРИ ВА ЛОЛА

 

Кечки осмон кўринмас булутлар билан ќопланган эди. Ўрмон четида бекорчи шамол изѓирди, пари Марашамолнинг бирдан кучайишидан, ќаттиќ бўрон бошланишини аниќлади. У ўрмоннинг шу ќисмини – турфадарахтлар ара­лашган ќалин арчазорни тезроќ ўтиш­га њаракат ќилди. Маранинг ёшлигида онаси: «Январ ойида арчазорда ѓалати ёввойи жонзотлар яшай­ди улардан узоќроќ юриш керак» - деган эди..

– Улар муздек ва ќора, - дерди онаси - улар доим со­вуќ ќотади. Улар исинишни ва ёрдам беришларини истайди. Аввал ќўлќоп сўрашади. Кейин пўстинни беришни илтимос килишади, агар берсанг кейин этигингни ёки валенкангни улар ўзлари ечиб олишади.

– Ойи. Биз ахир парилармизку!

– Њамма гап шундада, парилармиз. Агар бирон киши совќотса ќандай ёрдам ќилмайсан? Эњтиёт бўл, Мара! Ќизим қиш дайдиларидан эњтиёт бўлгин. Мара яна бир нечта ќадам ташлаган эдики, бирдан уни учта ѓалати жандага ўранган жонзотлар ўраб олишди.

«Дайдилар!»- ќўрќишдан парининг юраги сапчиб тушди, лекин у ќўрќќанини билдирмасдан, музли ба­њай­бат махлуќларни кўздан кечиргач, хотиржамлик билан деди:

– Илтимос, ўтиб кетай. Мен шошиляпман.

– Биз совуќ ќотяпмиз,- пичирлади энг бўйи узуни.- Хоним, ќўлќопингизни бизга беринг. Биз совќотяп­миз…

– Лекин сизлар музлаб ётибсиз,- деди Мара.- Сизларга кийим нимага керак?

– Ња, биз муздекмиз, - деди иккинчиси, - аммо биз ҳам совуќ ќотамиз.

Ќўлидан ќўлќопини ечиб берар экан, Мара зудлик билан бирон нарса ўйлаб топиши кераклигинитушунди.

– Истайсизларми мен сизларга њаќиќий тирик лолани кўрсатаман?

– Лола?- кўзларини чаќчайтирди дайдилар. -Бу нима ўзи?

– Бу гул! Жудаям чиройли гул. Агар унга ќараб турилса иссиќ ва яхши бўлади.

Музли жонзотлар ќизиќиб, бошларини чайќашди. Улардан бири њаттоки сакраб, ќўли билан белинишапатилади.

– Юринглар, - ќўлини силтади пари, икки арчанинг орасида ёлѓиз турган ќайин томонни кўрсатиб.

Дарахтнинг олдида тўхтаб, Мара унинг тагидаги ќорни ергача сочиб ташлади. У њозир ќилмоќчи бўлганнарса, таъ­ќиќ­ланган, чунки парилар ўз њаракатларини табиат ќо­нунлари билан бошќариши керак. Лекинбугун вазият бошќача. Иккинчи ќўлќопини ечиб, ќўллари билан ерни ушлаб, эрта бањорда лола ќандайўсишини тасаввур ќил­ди. Бир даќиќадан сўнг юпќа муз унинг ќўлари остида эриб кетди, катта бармоќларининг орасидан ўсимлик пайдо бўлди, яна бир неча даќиќалардан сўнг, ажойибот пушти ранг лолаочилди.

Мара ўгирилди. Дайдиларнинг ќора кўзлари њай­рат­дан ва мулойимликдан порлади.

– Завќланинг ва исининг,- деди Мара.- Яќин орада бўрон бошланади, шу гулни эњтиёт ќилинглар.

У ўрнидан туриб, шошилмай йўлга тушди.

– Тўхтаб тур,- кимдир, оёќларини оѓир ташлаб, унинг орќасидан югурарди.

Ўгирилиб ќаради. Ќорда чуќур из ќолдирган жонзот, аллаќачон орќага ќараб югурарди. Маранинг олдидаэса ќўл­ќоп ётарди. Уни кияркан, пари учта ќора шаклнинг, гул­га эгилганча, ќўл силкишаётганини кўрди.

Пари хўрсинди- яќин орада гулнинг њалок бўлиши муќаррарлигини биларди.

Ќор ёѓа бошлади. Кескин шамол кучайди. Мара шошилганча уйи томон югурди.

 

* * *

 

Март ойи кириб келди. Бир куни арчазорда айланиб юрган Мара таниш ќарѓани учратиб қолди, у њаяжонила ќайраѓоч тагидан ўсиб чиќќан лола январнинг охиригача яшаганини айтди. Музли барзангилар уни шундай ўраб олишган эканки, гўё унинг устида иссиќхона ташкил ќилишган экан. Улар қањратонда њам, ќорли бўронда њам ќимирламай туришган экан.

 

СЕҲРЛИ РЎМОЛЧА

 

Оддий инсонлар учун рўмолча тумов ваќтида хизмат ќилса, Мара исмли парига эса бу нарса умуманбошќа ниятда керак эди. У рўмолчасини авайлар, мењр билан ювар, кейин авайлаб дазмоллар, бурчакларига тикилган наќшла­ри­га ќараб завќланарди. Бу рўмолча унга онасидан мерос ќолган эди, унинг хусусиятларињаќидаям онасидан билиб олганди. Агар бирор бир киши йиѓласа, шу рўмолча би­лан унинг кўз ёшлариниартмоқ, агар жањли чиќса, рўмолчани кўзлари олдида сил­кит­моќ керак. Рўмолчанинг бошқа хислатларини санаб ўтирмаймиз. Бу њаќда пари њамма нарсани билади.

Бир куни Мара ўз рўмолчасини йўќотиб ќўйди. Бутун уйни ахтариб кўрди, аммо тополмади. Кейин ќаердабўл­га­нини, нима иш ќилганини ўйлай бошлади ва эслади…

Пари яшайдиган юртда, баќќуват кўп йиллик эман дарахти ўсади.

Дарахтнинг пастки ќисмида эса, унча катта бўлма­ган одам ќийналмай сиѓадиган каваги бор эди. Худди шундай: Эманнинг улкан тушлар дунёсига олиб кирадиган эшиги бор эди. Мара, зарурат бўлганида эман ка­вагига – уйќу маконига югуриб кирарди.

У ердан эса кейинги оламга ўтиш учун жомоданлар бор эди. Уйќулар дунёсида адашиб ќолмоќ осон, лекин уерда ваќтни ќизиќарли ўтказиш мумкин. Мана, жомоданлар бор жойда…

Биттасини очсанг бас, кейин уни бир умр ўзинг билан судраб юрасан.

Мара рўмолини йўќотган куни, бизнинг оламга тегишли бир жомоданни туриши керак бўлган жойига олиб бориб ќўйди.

Пари- нозиккина ќиз, жомодан бўлса ќирќ килограмм келарди. Ќандай судраб борганини ўзи њам билмайди. Ўша пайти у ўзининг ажойиб рўмолини тушириб ќўйган эди. Энди у нима њам ќила оларди, рўмолини топиш учун Эман томонга ќараб югурди, тушлар тентирайдиган йўлни титкилади. Ва албатта топди! У билан, биргаликда хурсанд бўлайлик.

Муњими бу эмас. Муњими париларга ёрдам беринглар! Агар заиф ќиз битта ёки иккита жомоданни олибкетаётганини кўрсангиз, четда ќараб турманг.


КАМОЛОТ  ТОҒИ

 

Чор тарафи сариќ ќумлар билан ўрал­ган воњада, кўп асрлар мобайнида, буѓдоїранг ва лаб­лари чўччайганкичик бир ќабила яшарди. Улар суѓо­рил­ган ерларда хурмо, анжир, ўрик, шафтоли боғларини барпо қилишган эди. Њамма мевали дарахтлар, хурмо дарахтининг пахмайган шохлари њимояси остида, жазирама ќуёшнурларидан саќланиб ўсмоќда эди. Ҳовуз ёнида сабзавотлар пишиб ётар, кенг далага арпа экилганди.

Воња одамлари меҳнат билан банд эдилар: кимдар сабзавот ва арпага ќарар, кимдир дарахтларга сув ќўйиб, мева териш билан машул,  кимдир эчки боќиб кўпайтирарди.

Қабила бош­лиѓининг ќизи њам суѓорилган ерлар бригадаси фаъолларидан эди. Ўша қиз катта бўлгач, унда ҳали ўзи ҳам тушуниб етмаган белгиланган вазифаси борлигини њаммага эълон ќилди. У зерикканиданкўчага ҳам чиќмай ќўйди.

Ќабила оқсоқоллари кенгашиб кўриб, ќизни чўл орќали камолот тоѓига жўнатиш керак деган хулосагакелишди.

Улкан пальма сояси остида турган шийпончага ќабила бошлиѓи ва ќизини чаќириб келиш учун одамжўнатишди, шу ерга барча ќабила ањли йиѓилди.

Юзга кирган, юзларини ажин босган чол ўрнидан туриб, ќабул ќилинган ќарорни эълон ќилди.

– Ќўйвормайман! - њаяжонланиб ќичќирди ќабила бошлиѓи. -Ў йўлда билчиллама ќумларда њалокбўлади!

–Белгиланган вазифам нимадан иборатлигини билмай юргандан кўра, ўлганим яхши, дада,- ботирлар­чажавоб берди ќиз.

– Кетаверсин, -деди боѓбонлардан бири туриб.

- Ќан­дай ќилиб мева њосилини кўтаришимиз мумкинлигини балки тоѓ унга айтар.

– Ња, унинг йўли ќийин бўлади, -дея хабар берди суѓорилган ерда ишлайдиганлардан бири, -агар усабзавотларни янги навининг уруѓи билан ќайтса, хатар оќланади.

–Балки тоѓ унга қандай қилиб сув чиқариш кераклигини айтиб берар,- деди жилмайиб, янги сув булоѓини топиш учун, ер ковлаётган чорвачилик бригадасидаги аёл. Сув њаќида эшитиб, аввал њам­ма жим бўлди, кейин асабийлашиб ќўлларини силкитишди ва эрталабгача ноњияда шовќин тинмади-одамлар бањслашишар, суњбатлашишар, келажак њаќида орзу ќилишарди.

Эрталаб, бутун ќабила ќаттиќ уйќудалигида, ќиз ќа­била бошлиѓининг тошли уйидан ќўлида егулик тугун­ча билан йўлга чиќди, у њар бир ќадам ташлаганда ор­ќа­сидаги сув билан тўлдирилган, эчки терисидантикилган чарм халтаси тебранарди. У икки њафта йўл юрди. Емаги аллаќачон тугаган, суви эса икки кунилгари тугаган, оѓзи ёнар, кўзлари шамоллаган эди. Ҳатто  билчиллаган ќумларда њалок бўлишига салќолганди, отасининг насињатини ўз ваќтида эслади, бундай жойга келиб ќолганда, бел билан ётиб, оњистасудралиш керак, чиќиб кетасан.

Бирдан ќиз узоќда улкан ќизѓиш ќояни кўрди, ундан кўпириб, ќуёш нурларида ярќираётган шаршараотилиб чиќарди.

– «Сароб», - афсус билан ўйлади қиз, лекин барибир ќадамларини тезлатди. Тоѓ њаќиќий бўлиб чиќ­ди. Њеч ќанча ўтмай ќиз кўлнинг кўм-кўк тўлќин­ла­рида чўмилар, унга баландликдан югуриб келаётган оќимќўшилиб, сув сачратар, ажиб тоѓ этагида њошиядек ўсиб ётган гуллаган дарахтларга мамнун ќарарди. Қиз дамини олгач, ќоя томон йўл олди, дарахтларга етмасдан сал четроќда шамолли тегирмонни кўриб ќолди; одамларни кўришга умид ќилиб, у ерга шошилди. Тегирмон парраклари оѓир айланарди. Уйнинг поли ѓичирлаб шитирлаган хонада њеч ким йўќ эди, девор ёнида кичкина ќайрилган оёќчали олтин стол устида, улкан тегирмон тошининг њаракатидан силкиниб, бир даста китоб ётар­ди.

Ќиз стол ёнига келиб китобдан бирини олди ва шу зањоти ќадрдон воњаси ёнида пайдо бўлди.

Эртаси куни, қизнинг муваффаќиятли ќайтиб келиши муносабати билан оқсоқоллар ва ќабила бошлиѓизиёфат уюштирди. Зиёфат тугагандан сўнг, одамлар у Камолот тоѓидан нималар олиб келганини билишниистадилар. Ќиз улар­га ќуёшда куйиб кетган чарм жилдли китобни кўр­са­тиб, тегирмон њамда олтин столњаќида сўзлаб берганида, улар кўнгиллари ѓашланиб, ѓазаб билан баќиришди:

– Нимага сен ќимматбањо столни олмадинг?!

– Эњ сизлар!- жилмайди ќиз. –Ахир бу китоб њар ќандай бойликдан ќиммат.

Энди у ким бўлишини биларди.

Ўќитувчи!

 

ШУ ҲАЁТ БЎЛДИМИ?

 

Ёш зоѓорабалиќ катта чуќур њовузда, у ќирѓоќдан бу ќирѓоќќа эркин сузар, нилуфар гулнинг барги орасига яширинар, чакалакзорларнинг ўтини юлиб ёки чувалчангларни еб, мудом ќариндошларига арз ќиларди:

– Шуям њаётбўлдими? Ёзда иссиќ- шамол изѓийди, чаќмоќ чаќади, ќишда совуќ - ќалин муз, унинг устига эса бўрон айланади.

Доим сергак юриш керак, њали Судак балиќ урчуќ билан тўлќинга зарба беради, њали тишличўртанбалиќ торпедодек сирпанади, њали мўйловли лаќќа балиќ ходадек кўл ќўлтиѓидан сузиб чиќади. Эњ, ќуёш бўлма­га­нида, бошќа жойда яшардим.

Бањор кунларининг бирида, сув ўтларининг ингичка толаларини кетма-кет тишлаётганида, уни майда ќоп­ќон билан эпчил болача тутиб олди.

Сувли банкага солиб, уйига олиб кетди, узун сузгичли чаќќон балиќ сузиб юрган аквариумгажойлаштирди.

– Энди биз бу ерда иккитамиз,- деди бу ерда кўп ваќтдан бери яшовчи Узун сузгичли балиќ зоѓорабалиќни кўриб. - Бу ер тинч, тўйимли, шинам, лекин шуям яшашми?...

– Бу ерда ќуёш нур сочадими?- сўради зоѓорабалиќ.

– Њозир ёќишади,- хўрсинди узун сузгичли балиќ.

Аквариумнинг устида лампа ёнди.

Зоѓорабалиќ унга узоќ тикилиб туриб, ќуёшнинг тин ва шинам жойда эканлиги ва уни ўчириб ёќиш мум­кинлиги њаќида хаёл сурарди.

 

ЁЗ ПАРИСИ ВА ШУМУРТ ДАРАХТИ

 

Июль ойи охирлашиб бормоќда эди. Шу ойнинг па­риси Июля шумуртнинг меваларидан еб кўриб ўр­мондаучиб юрарди. Унинг фикру њаёли њар хил ишлар билан бандлигидан, шумурт меваси билан биргаликда биттазањарли мевадан еб ќўйганини билмай ќолди. Унинг боши айланиб кетди, ќанотлари бўшашди, оғирлашибялангликдаги тиллоранг зангори баргли ва ширадор ќора мевали бир бутанинг тагига тушди.

– Менга ёрдам беринглар,- ўтлар устига тушаетиб, у шундай дейишга улгурди.- Мен Июляман, Августинањали келмадими. Менга касал бўлиш ва ухлаш мумкин эмас.

– Шумурт - уни сен зањарладингми!- шовќин солишди шу ерда ўсаётган иккита баланд ќараѓай.

– Ња, бу ўша,- шу зањоти арз ќилди зањарли бута.

– Мен гувоњман.

– Биз њаммамиз гувоњмиз, - ќањрли оҳангада гапиришди яланглик атрофидаги дарахтлар.

Фа­ќат­гина оќ доѓчали нозик мойчечаклар норозилик билдиришди:

– Шумурт мевалари оѓизни буруштиради, лекин зањарли эмас.

Лекин уларнинг кучсиз овозини баќир - чаќир ќи­либ айблаётганларнинг овози туфайли њеч ким эшитма­ди.

– Ќора ќуюнни чаќиринглар!- дарахтлар гувоњлик бериб озгина чарчаган пайти, ќичќирди Белладоннабутаси.

– Бу ярамасни ердан илдизи билан суѓуриб ташласин.

– Ќора ќуюн! Ќора ќуюн!- деган овозлар таралди ўрмонда.

– Биз кутяпмиз! Учиб келиб шумуртни жазола!

Бир даќиќаям ўтмасдан, осмон ќоп-ќора булутлар билан ќопланди. Ќаердадир узоќда ќўрќинчлитўлќинсимон чаќмоќ чаќди. Момаќалдироќ билан биргаликда, нозик шохчаларни синдириб, баргларни юлиб, шамол учиб ўтди.

Июля париси ўзига келди, шумурт бутаси устидан учиб, бир нечта мевани узиб, њайратланиб турган дарахтлар кўз олдида еди.

– Нима шовќин?- деди ундан сўнг. - Нимага бу ерда ќора ќуюн айланиб юрибди? У бошќа жойда бўлишикерак.

Њамма айбловчилар уялиб жим туришарди.

Шумурт њам жим турарди.

Шумурт дарахти пари яќинда бошқа жойларга учиб кетишини, у бўлса шу ўр­мон­да, шу ялангликда ќолишини ўйлард

  

ИККИ ТЎЛҚИН

 

Мангуликнинг икки тўлќини коинотда учрашиб ќо­лишди ва њайрон ќолганича бир-бирини зимдан кузатишди.

«У ќанчалар гўзал!»- ўйлади узунроќ тожли тўлќин, ва юлдузлар унинг кўпигида чаќнаб кетишди.

«Уни кўриш учун,- фикридан ўтказди бошќаси, -мен коинотнинг у чеккасидан бу чеккасига югурдим - бу мўъжиза».

Юз йил ўтгандан сўнг катта тўлқин майда тўлқиндан сўради:

– Сен ќаерга ошиќяпсан?

– Коинотнинг бошќа бир четига. Сен- чи?

– Мен њам!

Яна юз йил ўтди.

– Демак мен коинотнинг чеккасидаман!- деди баландроѓи.- Бошќа йўл йўќ.

– Балки йўл бордир,- хўрсинди иккинчи тўлќин,- бироќ сен менинг йўлимда турибсан.

Улар жим бўлиб ќолишди. Ваќт эса ўтишда давом эди.

- Кел бўлмасам ќучоќашайлик,- таклиф этди катта тўлқин. – Биргаликда саёњат ќиламиз.

Лекин у жавобни эшитмади. Атрофига ќараб ёрќин порлаётган юлдузнинг нурида ёришиб турган сайёрадан сўради:

– Ќани у? Мен яхши кўрган тўлќин?

– У  мангулик ичра қайгадир оќиб кет­моќда …

 

ТАСОДИФ ҲАҚИДА СУҲБАТ

 

Денгизнинг тошлоќ соњилида икки одам суҳбатлашиб ўтирардилар. Гулхан ёниб турарди. Денгиз тўл­ќин­лари узра ястанган шафақ суњбатга кўтаринки руњ баѓишларди. Уларнинг ни­гоњ­лари ќуёш нурларидачўмилган булутларларнинг ат­ро­фи ќизарган, ўртаси - сарѓимтир бўлмиш уфќќа ќа­дал­ган эди. Бу катта сариќ чизиќ ўринсиз ва фантастикадек туюларди.

Улардан бири- чол - чўнтагидан смартфонини чиќа­риб, куёш ботишини суратга тушириб олди.

– Бу сенга нима керак?- ундан ёшроѓи кулиб сў­ра­ди.- Компьютер графикаси орќали осонликча хоњлаган ќуёш ботишини яратишинг мумкин, у бундан њам чиройлик бўлади.

– Ња, балким… Лекин бу ќуёшнинг ботиши ња­ќиќий. У бу кечанинг бир ќисми, қара, денгиз шамолибизни эркаламоќда, гулхан ёниб турибди ва шу онда иккимиз суњбат ќурмоќдамиз.

– Биламан! Њар бир шоир унутилмас даќиќалар хаќида, табиат билан њамнафас бўлиш њаќидатаъкидлайди. Лекин бу њаммаси бўрттириш. Вертуал дунёда ќуёш ботишига сен хоњлаган штрихингникўшишинг мумкин. Масалан елкан ёки юлдузни. Барча истаган нарсангни.

– Албатта, бу сени фантазиянг бўлади. Бу ерда њамма нарса њаќиќий. Њозир мен бармоќларим биланимласам, ќуёш ботиш нурларида алланарса пайдо булади.

У бармоќларини ќўйиб улгурмасидан, ќуёш ортидаги сариќ чизиќда икки мачтали кема пайдо бўлди.

– Ќандай? Сен буни ќандай ќилдинг?- ҳайратланиб сўради суњбатдоши.

– Лекин мен њеч нарса ќилганим йўќ,- тортиниб жилмайди чол. - Бу шунчаки тасодиф.

– Тасодиф! Улар тасодиф њаќида гапиришяпди,- кулиб юборди учинчи одам.  У компьютер олдида ўтириб, сичќонча орќали тошли ќирѓоќни, икки суњбатдошнинг гул­ханини, ќуёш ботишини ва кема расминичизар эди.

– Лекин менинг бу парчамда тасодиф йўќ.

                       

ЭРТАКЛАР ҚАНДАЙ БОШЛАНАДИ

 

Тоғнинг қояли қисмида  жойлашган ва ҳашаматли боғларга чулғанган шаҳар бўйлаб  ғижжак садосиянграрди. Бу куй сеҳрли кўп қаватли уй айвонидан  эшитиларди.

Қуёш ботиб борарди.  Осмон четини  шафақнинг  қизғиш ҳошияси қоплаган, гўё у ҳам куйнинг бирин - кетинкелаётган оҳангига қулоқ тутгандек, ӯз - ўзидан завқланиб, бутун гӯзалликни хотирасига жамлаб,  гӯзалхотираларни ёдига солгани учун уни асло унутиб бӯлмаслиги ҳақида хаёл сурарди.

Майин шамол эсарди.  У ғижжакчи қизнинг юзини силар, сочларини тӯзғитар, лабини ва юзларини эркаларди. Айвон тагида бир йигит турарди.  У қизнинг юзларидан бӯса олиш учун шамол бӯлишни орзу қиларди. Қизни осмон тоқидан томоша қилиш учун  шафаққа айланишни истар, ӯз ҳиссиётларини сўйлаббериш учун эса ғижжак бӯлиб қолгиси келарди.

Ғижжак  садоси янграрди. Қуёш ботиб борарди.  Майин шамол эсарди.  Айвон тагида бир йигит турарди.

Гул экилган майдон  ёнида, чироқ ёруғида кичик бир пари рақсга тушмоқда эди. Бу эса навбатдаги  эртакнинг бошланиши эди.

 

УЧАДИГАН МЕДУЗА 

 

Кӯплаб чағалайлар кӯпикли денгиз устидан парвоз қилаётган тонгларнинг бирида, уйқуси қочган кексаэру - хотин, сув устида оқ қӯнғироқдек кӯтарилаётган медузани пайқаб қолишди.

- Учадиган медуза?- дея кулиб юборди омонхона газетасининг мухбири, эру хотин муҳарриятга келиб, кӯрганларини  айтиб беришмоқчи бӯлганларида.- Мен бу ерда ӯттиз йилдан бери яшайман, шарт ӯйнайманки,бу учувчи сизларга кӯрингандай бӯлиб туюлган. Кекса эр-хотин, меҳмонхонада улар билан қӯшни турадиганйигитга  шу масала бӯйича мурожат қилишди.

-Мен барвақт туришни ёмон кӯраман,- деди уларнинг таниши,-  лекин сизлар ишонч билан айтганларинг учун, майли бу нарсани кӯриш керак…

Саҳар соат тӯртда эру хотин йигитчанинг эшигини тақиллатишди. Ҳеч қанча ӯтмай у, фотоаппарат солингансумкаси қӯлида жилмайиб чиқиб деди:

- Бизни Медуза Горгона кутяпти. Агар у мени тошга айлантириб қӯйса, бунга сизлар айбдор бӯласизлар.

Эру хотин олдинда кетишарди, йигит эснаб орқаларидан аста-аста келарди. Денгиз этагидан ӯтиб, уларчӯмиладиган жойга тушишди, тахтали йӯлакдан денгиз томон юришди. Учар қанотли чағалайлар мовий сув узра парвоз қилишар, осудаликни бузган  шиддатли тӯлқинлар қум устидан оҳиста уйнаб келарди.

Йигит хонасига қайтмоқчи бӯлиб турган пайтда, денгиз юзида чарақлаётган қӯнғироқ пайдо бӯлди. Йигитшошилиб камерасини чиқарди ва бир нечта сурат олди. Бирдан шамол кӯтарилиб, чағалайлар хавотирга тушди, медузанинг ӯртасидан сочлари илондек ҳар ерга тӯзғиган қора бош кӯринди.

- Бу Горгона!- қӯрқиб қичқирди йигит.- Унга қараманглар! Эру хотин қалтираб кетди ва меҳмонхона томонюгуришди. Уларнинг қӯшниси орқаларидан йӯл олди.

Денгиз қирғоғида шиддатли шамол бошланди, қора булутлар шаҳар устини қоплади, чақмоқ чақди. Денгиздатӯполон турди ва шиддатли шамол бошланди.

Эртаси куни эру хотин яна газета муҳарририятига келишди.Улар кеча гаплашган муҳаррир ӯз столи ёнида туриб, шошилинча портфелига қоғозларини соларди.

-А сизларми?- кулимсиради у.- У яна учдими?

- Ҳа, бизда расмлари бор. Тӯғри унча яхши кӯринмайди. Балки сиз кӯрарсиз?

- Вақтим йӯқ! Кечаги қаттиқ шамол пляждан деярли барча  кабина ва ётоқларни сув олиб кетган. Камига денгиздан  ӯтирган одамга ӯхшайдиган тош чиққан. Шунинг учун кечирасиз, менинг бундан муҳимроқишларим бор.

- Ҳақиқатдан бу Горгона эди,- оҳиста гапирди аёл,- Ҳаёт кутилмаган совғаларга тӯла…

-Шубҳасиз!- эълон қилди мухбир,  - лекин уларни грек афсоналарида эмас, ўз мияларингдан ахтаринглар. У ерда ҳам учадиган медузалар  ва учар тарелкалар бор. Биз ҳаммамиз ӯз фантазиямизнинг қурбонимиз.

 

ҲАСАД ПИЛЛАПОЯЛАРИ

 

Керу бирор бир иш билан машғул бӯлишни яхши кӯрарди.  У эътиборни, бадиий дид ва тажрибаниталаб қилган ишларни бажонудил бажарарди. Қӯғирчоқ тайёрлашни бошлаганида, улар ғоятда чиройли чиқарди.

Унинг коллексиясида улкан зумрад кӯзли, қаҳрабо ва ёқут кӯзли парилар, қизиқчи гномлар, миллийкийимдаги одамларнинг шакли бор. Керунинг олдига ҳар ой янги нарсаларни тайёрлаш ҳақидаги келишувниимзолаш учун магазин эгалари келишини газеталар ёзишганди.

Бирдан бунинг ҳаммаси тӯхтади.

Нима бӯлаётганини тушунмаган Керу таниш мухбирига қӯнғироқ қилди.

- Сенда рақиб пайдо бӯлган,- тушунтирди унга мухбир. - Улар қӯғирчоқларни сендан кӯра зӯр ва яхшироқясашар экан.

Ҳунарманд компьютерга ташланди, болалар учун янги қӯғирчоқлар ва сувенирлар кӯрсатилган саҳифанитопди, лекин қӯлларида қандайдир бир оғирликни ҳис этиб, кӯчага талпинди.

Унинг кӯксида қандайдир бир нохуш ҳислар авж оларди, ҳавотири катталашиб, ташқарига чиқишга уринарди. Тахтали ўриндиқ устида ӯтирган ҳолда, Керу куч билан уни уриб синдирди.

Керу сенда жаҳл ва ҳасад хуружи бӯлди,- деб тушунтирди йиллар давомида у билан дӯстлашиб юрган бир аёл . - Агар у такрорланса, уйинг ёнидаги осмонӯпар бино томон югургин ва кучинг етганича пилапояларданкӯтарилгин.

Эрталаб ҳунарманд компьютерни ёқиб, яна қӯғирчоқлари бор саҳифага қаради. Воқеъа такрорланди. У ӯйланиб ӯтирмасдан осмонӯпар бино томон югурди, йигирманчи қаватга етиб борганида эса, ҳансираб, деразаёнига ӯтириб қолди.

Шундай қилиб у, том устида пайдо бӯлганга қадар, ҳар куни баланд иморат томон югурарди. Чексиз осмоннинг мусаффо ва мовийлигига қараб, бу дунёда бекорга яшаб юргани ҳақида ӯйлади. Унинг ишиниунданда зӯр бажарадиган кӯплаб одамлар бор, унинг улуши эса - ҳар нарсани ютиб юборадиган ҳасад!

У уйига қайтиб келиб диван устига чӯзилди ва бирдан юзлаб майда оёқчаларнинг товушини эшитди. Ӯрниданқӯзғалиб қараса, ҳар тарафдан, устахона хоналаридан унга қараб қӯғирчоқлар келмоқдалар.

- Сизларга нима керак?- қичқирди у. - Бадбашаралар! Вахшийлар!Ажиналар!

Қӯғирчоқлар жойида тӯхтаб қолишди, ногоҳ биринчи бӯлиб ясалган зумрад кӯзли парининг кӯзларидан кӯзёшлари тома бошлади. Бир дақиқа ӯтмасдан, унинг ҳамма ӯйинчоқлари йиғлай бошлашди.

Керу сакраб ўрнидан турди, кӯзларини юмиб тиз чӯкди.

- Кечиринглар! Илтимос, мени кечиринглар! Мен тушундим…

Мен ҳаммасини тушундим…Менинг қалбимдаги ҳасад ӯлди.

  

ЙЎҚОТИЛГАН ВАҚТ

 

Тозалик ва Тежамкорлик юртининг маликаси бир соатини йӯқотиб қӯйди. Албатта, аслини олганда увақтини йӯқотгани йӯқ - бу вақтни у  яшаб ўтди. Лекин жаноби олиялари, бу олтмиш дақиқа нима биланмашғул бӯлганини ҳеч эслай олмадилар. Бундай нарсага йӯл қӯймаслик учун, қирол йӯқолган вақтнитопишга буйруқ берди.

«Бизнинг юртимизда ҳар  сония ҳисобда,- деб ёзди у ӯзининг фармонида,- шунинг учун малика соат олтидан то еттигача нима иш қилганини билиш керак. Бу ҳақда аниқ маълумот берган киши Тежамкорлик орденини ёки Тозалик медалини олади.»

Вақт ӯтиб борарди, қиролликнинг бирон бир фуқароси бу ғалати воқеага ойдинлик киритиш учун саройгакелмади.

- Қизим, бу ишни сен қилишинга тӯғри келади,- хӯрсиниб, маликага юзланди  қирол,- Вақт қироллигигажӯнайсан. У ерда шубҳасиз, сен мудҳиш вақт қаерга йӯқолганини билиб оласан. Бу юрт хатардан холи  эмас.Вақт ҳеч кимни аямайди ва тежамкорлик ҳақида ғамхӯрлик қилмайди. У тинимсиз олдинга кетаверади. Ким вақтнинг қадрига етса бу қиролликка кириши мумкин. Йӯлга ҳозирлан.

Вақт қироллиги қаерда жойлашганини ҳамма биларди, лекин ҳеч ким унга қандай кириш мумкинлигинибилмасди. Малика йӯлга тайёргарлик кӯраётиб, мулоҳаза қилди: шусиз ҳам қийин масалани янадамураккаблаштиришни кераги йӯқ. Шунинг учун у эрталаб қиролликнинг думалоқ соатли энг муҳим минорасиёнига бориб, унга кӯтарилади ва  курантлар механикасига киришга ҳаракат қилади.

У ӯрнидан соат тӯртда турди. Оқ кӯйлагини кийиб, шошилмасдан минора томон йӯл олганида, шаҳар ҳалиуйқуда эди. Кӯчаларга тӯлқин мисоли туман ёйилар, кулранг осмон уйқуда эди. Тепага кӯтарилиб, маликаолти айланали механизм  ёнида тӯхтади ва қӯрқув билан фикр юритди, агар яна бир қадам ташласа, улар униэзиб ташлайди. У бошини эгиб, йиғламсиради ва илтижо қилди:

- Меҳрибон курантлар, мен бир соат вақтимни  қаерга йӯқолганини билишим керак. Вақт Қироллигига мениӯтказиб юборинглар.

- У ерга нимага борасан?- кулиб туриб сўради биров. У бошини кӯтариб қараса, соат механизмидеталларининг бирида қизил кӯйлакли шакли стрелкага ӯхшаган шапка кийган майдагина қизча ӯтирибди.

- Мен сония Лораман,- ӯзини таништирди қизча. Мен шаҳримизда яшаб, вақтни бетанаффус ва осудаӯтишини кузатаман.

- Бӯлмасам, сен мен бир соатимни қаерда йӯқотиб қӯйганимни билсанг керак?- сӯради малика.

- Биламан!- деди майдагина жонзот.- Аммо  сенинг ўзинг ҳам бу ҳақда биласан. Фақат эслашга қӯрқяпсан. Сен қӯрқмагин. Эслаб бу ҳақда ҳаммага айтиб бер.

- Майли,- завқланиб қичқирди малика.- Маслаҳатинг учун раҳмат!

У яшин тезлигида минорадан тушди, шаҳар четидаги чӯчқахона биносидан нарироқда жойлашган катта ифлос ва сассиқ сувли кӯлмак ёнига бордиКийими билан ӯзини шу кӯлмакка ташлади, унда чўмилиб,хурсандликдан  жилмайиб, сарой томон йӯл олди.

                                  

***

Эртаси куни қироллик фуқаролари чӯмилиб чиқиш учун кӯлмак олдида навбат кутиб туришарди.  

- Роҳат учун тӯлаш керак,- деб эълон қилди қирол,- шунинг ҳар бир киши учун ёмон ҳид келаётган лойқадачӯмилган дақиқалар учун олтин тўлайди.

Давлат маблағини кӯпайтиришда янги усул ӯйлаб топганлиги учун, қирол маликани Тежамкорлик Ордени билан тақдирлади, тозалик қонунларини бузгани учун икки соатга уй қамоғига олишга буйруқ берди.

Қиролликнинг барча фуқаролари лойқа сувда чӯмилиб чиқишганидан сӯнг, у ерга қирол рафиқаси биланбирга қироллик гвардиясининг  соқчилари мудофаси остида  жӯнади. Шундан сӯнг йӯлда Тежамкорлик ваТозалик қироллигига кириш жойида плакат пайдо бӯлди:

«Ҳақиқий сассиқ ва лойқа сувда чӯмилиб чиқмасдан, тоза бӯлиш қанчалар хуш ёқишини тушуниш қийинбўлади».

 

СОНИЯ ЛОРАНИНГ ЛИБОСЛАРИ

 

Сония Лоранинг бисотида еттита кӯйлак, еттита костюм, еттита пӯстин ва ӯн тӯрт жуфт оёқ кийими бор эди. Ҳафтанинг ҳар бир куни учун эса ӯз ранги бор эди. Унинг устки кийимларини рангини бирма - бир айтибӯтишни ҳожати йӯқ эди- улар камалакнинг  рангига мувофиқ эди.

Йиллар ӯтиб, унинг кийимлари эскирди: кӯйлаклари чокидан сӯтилган, кузги ва эрта баҳорда киядиганкостюмларида тешикчалар пайдо бӯлди, пӯстинларнинг мӯйнаси тӯкилди, туфли ва этиклари сув ӯтказарди.

Устки ва оёқ кийимларини алмаштириш вақти келди. Сониялар учун янги кийимлар омбори Вақт Қироллигидажойлашган эди. Қиролликка парвоз роппа - роса бир дақиқа давом этарди, лекин ҳамма бало шунда эдики, уорқага қайтиш вақтида ӯзи билан тӯртта жамадонни тортиб келиши керак эди. Унга ҳеч ким ёрдам бера олмасди, чунки ҳар бир дақиқа ва ҳар бир сония ӯз вақти ва Ер соати механизмларининг  асосий ишларинитекшириш билан машғул эди.

Бу масалани қандайдир ҳал қилиш керак эди. Вақт Қироллигига яқинлашаркан, агар ҳамма сония опа- сингиллари бировнинг ёрдамисиз уддалашган бӯлса, Лора ҳам ўз жамадонларини курантлари бор минорагача судраб  олиб бора олади.

Лекин шунда унинг калласига яна бир фикр келди:- у- Лора- биринчи сония, демак, ҳаммадан кичкинаси. Уқандай қилиб биринчи марта кийим –кечагини минорагача судраб борганини эслай бошлади, лекин бу воқеаанча аввал бӯлиб ӯтгани учун кӯп нарсалар хотирасидан кӯтарилган эди.

Кӯм - кӯк тутунликда улкан юлдузли соат пайдо бӯлди. Улар бир хилда чиққиларди. Уларнинг  атрофидасайёралар рақсга тушиб айланишар, оловли кометалар думлари билан ҳар битта янги жажжи сонияга йӯлчизарди.

- Мен шу ерда туғилганман!- мағрур хитоб қилди Лора ва нарсалар сақланадиган жойга  туман оралаб кирибкетди. Ӯзининг қаватини у дарров топди: у ерда занжирни ташкил қилган юлдузли графиндан қилинган тӯрттасемиз жамадон ётарди. У осонликча ҳаммасини кӯтарди ва  Ерга нафақат тӯртта, балки ӯнта шунақа ингичкаялтироқ ип билан боғланган семиз жамадонларни қийналмасдан олиб бора олишини тушуниб етди.

- Мен эса ҳаяжонланиб юрибман!- қувониб кулди сония.

У Ер юзида узоқ яшагани учун баъзида ўз дӯстлари – одамлар каби фикрлар эди.

 

ЕТТИНЧИ ТОР

 

Гномлар қироличасига бағишланган консерт вақтида Артемид гитарасининг  тори  узилиб кетди. Буажойиб жонзотларнинг давлатида, бахтга қарши, гитара ёки тор ишлаб чиқарадиган фабрика йӯқ эди, асбобни  эса таъмирлаш шарт эди. Одамлар дунёсига боришни Артемид унчалик ҳоҳламас эди. Чунки уилгарилари ҳам у ерда бӯлган ва анчагина  нохуш дақиқаларни бошидан кечирган эди. Унга айниқса, одамларунинг Ер ости Қироллигидан эканлигини билиб, шу заҳотиёқ кӯзларини катта-катта очиб, ер остилабиринтларидаги ва тоғлардаги олтин ва қимматбаҳо тошлар ҳақида суриштирашарди.

У йӯлга отланди. Кимдир унинг гитарасидаги торни бепул алмаштириб беришига кӯп ҳам ишонмай,  янги олтин тангани кумуш иплар билан тикилган, платиналик боғичли ҳамёнига солиб қӯйди.

Гитарасини таъмирлаш учун эса дунёнинг энг катта шаҳарларидан бири- Москвага жӯнади. Гномларданафақат Москва метросининг картаси бор, улар бу улкан қурилманинг ҳар бир тешиги, туйнуги ва оралиқлариҳақида билишар эди. Гном ўзининг энг яхши, эстрада артистларининг жимжимадор кийимига ӯхшаганкостюмини кийиб, тешикларнинг  биридан метронинг «Марксистлар»  станциясига чиқди ва яқин орадагимусиқий асбоблар магазинига йӯл олди. Одамлар уни сезиб тӯхтар ва орқаларига қарашарди. Деярлитӯхтамасдан бир киши уни фотоаппаратга ёки смартфонга суратга оларди. Артемид буларнинг барчасига аҳамият қилмасликка қарор қилди. Бошини мағрур кӯтариб борар, агар бирон киши гаплашишга ҳаракатқилса:

- Нима сиз ҳеч қачон лилипутни кӯрмаганмисиз?- деб савол берарди.

- Лекин сиз қандайдир ғайриоддийсиз?- деб эътироз билдирди қизил юзли кекса  аёл.- Қарасам, сизнингфрак*ингиз ҳақиқий олтин иплардан, этигингиз чавандозларникидан ва шляпангиз мушкетёрлар фасонидан.

- Мен мусиқачиман,- дея жавоб берди гном ва қадамларини тезлаштирди.

У шошиларди, чунки Таганкадаги магазин фақат кечки тӯққизгача ишларди. Унинг боши ҳам айланаётган эди. Неон чироқларининг чарақлаши ва фараларнинг кӯзни қамаштирадиган нури, ер ости ҳаётининг қоронғулигига ӯрганган  кӯзларни оғритарди. У аллақачонлар, тор учун бошқа бирон майдароқ, кӯчаларидадеярли чироқлари йӯқ , витриналари эса унчалар равшан бӯлмаган шаҳарчага бормаганига пушаймон бӯлди.

Ниҳоят у магазин ичига кирди. Сотувчига кичкина гитарасини кӯрсатиб, илтимос қилди:

- Илтимос, еттинчи торни алмаштириб беринг.

Сотувчи асбобни авайлаб олиб, ҳайратомуз ингичка пардага синчиклаб қараркан, деди:

- Бизда бениҳоят ингичка торларнинг комплекти бор. Ӯйлайманки, ҳурматли харидор, мен сизга ёрдам қилаоламан.

Шу пайт магазин эшиклари очилиб, ичкарига маскали икки киши кириб келди.

- Савдонинг пулларини бер!- дея, сотувчининг пешонасига тӯппончани тираб, қичқирди талончилардан бири. Иккинчиси гномнинг ёнига югуриб келиб, кӯксига ботинкасининг учи билан тепиб, буюрди:

Ёт!

Агар сотувчи гитара торини алмаштириб улгурганида, Артемид бировнинг муҳокамасига аралашишни хаёлига ҳам келтирмаган бӯларди. Лекин энди, уни тепишган пайти, гитараси эса етимлардек пештахта устида ётганда, ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди.

- Жаноблар,- маскалик одамларга юзланди у,- тийинлик даромад келтирадиган камбағаллар оркестри мусиқачилари магазини сизларга нимага керак? Менинг чӯнтагимда платина боғичли ҳамёним  ичида, олтин танга бор. Бу бечора сотувчини ӯз ҳолига қӯйсаларинг ва менинг гитарамдаги торни алмаштиришга имконберсаларинг, 100 та олтин танга оласизлар.

Қароқчилар ҳайрон бӯлиб гномга тикилиб қолишди. Улардан бири унинг чӯнтагларини тинтиб кӯриб, ҳамёнини чиқарди ва шеригига олтин тангани олиб кӯрсатди.

- Магазин эшигини қулфла,- буюрди сотувчига тӯппончали эркак,- ва торни алмаштир.

Кейин гном томонга бурилиб, кулиб сӯради:

- Сен қаерда яшайсан?

- «Марксистлар» станцияси олдида.

- У артист шекилли,- деди бошқаси. Қара бу майдагина маймун қандай кийинган. Кӯп пул ишлаб топади-да, шунинг учун биз билан бӯлишмоқчи. Тез орада Артемиднинг гитараси тайёр бӯлди. Уни авайлаб кӯксигабосиб, гном ӯғрилар билан биргаликда кӯчага чиқди ва уларнинг жип русумли автомашинасига минди.

Ӯғрилар ёш йигитлар эди: биттасининг жағида чандиғ изи бор , иккинчисининг пешонасида эса қон йиғилиб кӯкариб турарди.

Автомашина метро станциясидан унча узоқ бӯлмаган жойда тӯхтади. Артемид ӯғрилар билан биргаликда автомашинадан тушди, қароқчилардан бири уни, олтин иплар билан тикилган фракининг ёқасидан ушлаганига қарамай деди:

- Энди бӯлса, жаноблар, менга ҳамёнимни қайтариб беришларингни ва қӯйиб юборишларингни сӯрайман.    

- Нима? Сен ҳозир дунёга келганинга пушаймон бӯласан!-  деди жеркиб чандиғи бор қароқчи.

Кейин ҳамма нарса ҳайратга соладиган тезликда бӯлиб ӯтди. Артемид биринчисини чинчалоғини тишлаб олди; бармоқни тупуриб ташлаб, сакраб туриб, иккинчисини бурнини тишлади.

Уни ҳам тишлаб оларди, фақат вақтини йӯқотмаслик керак эди. Ёш йигитнинг чӯнтагидан ҳамёнини чиқариболиб, ҳайратда қолган йӯловчиларнинг оёғи остига ӯғриларнинг тӯппончасини ташлаб  юборди ва «Полицияничақиринглар» дея қичқирганча метро томонга югурди. Эскалаторнинг қӯл ушлагичидан перронга сирпанибтушган гном, ӣӯлакка сакради ва таниш тешикка шӯнғиди. У бир неча соатдан сӯнг  ӯз уйида, еттинчи торнижаранглашини текшириб ӯтирарди.

Эртаси куни Москванинг барча газеталарида гитарасининг узилган торини алмаштириш учун шаҳарга келганлилипутнинг расмлари кӯзга ташланарди. Кимдир интернетга, Артемид жиноятчиларнинг бирини бармоғини тишлаб олиб, иккинчисининг  бурнига тишлари билан ёпишиб ва тӯппончани ташлаб юборгани кӯринибтурган фильмни қӯйганди.

Кейин эса уни бутун мамлакат бӯйлаб ахтаришди. Бундай карлик Россияда яшамаслиги маълум бӯлганидансӯнг, баъзи бир журналистлар, қандайдир бир махфий иш билан, ишлайдиган француз разведкаси агенти( чунки у узун этик ва мушкетёрлар шляпасида эди) Москвада бӯлган деб ёзишди.

Гном интернетдаги бу маълумотларни ӯқиб жавради:

- Биттагина торни деб мени шпионлар сафига ёзиб қӯйишди!

 Агар гитаранинг ҳамма торлари узилганида нима бӯларди?..

 

ОҚИБАТНИ ЎЙЛА

 

Гномларнинг Руни номли ерости шаҳрида бешта ерости йӯли бор эди. Бу қоронғу йӯллардаконвейерлар сирпанарди. Агар  ерости  шаҳрининг бирор бир яшовчиси қариндошиникига ёки дӯстиникигабормоқчи бӯлса, тасмага сакраб, керакли жойгача у билан борарди. Шу тасма юкларни жӯнатиш учун ҳамхизмат қиларди. Бир конвейердан иккинчисига эскалаторлар олиб борарди. Гномларнинг квартиралари тасмаларнинг четида жойлашган бўлиб, шаҳар аҳолиси бундай траспорт қурилмалари жудаям қулай дебҳисобларди. Бироқ тез орада жудаям жиддий муаммолар пайдо бӯлди. Гап шундаки, шаҳар ӯсиб борар, конвейерга сакраётганларнинг ва у ерга юк ташлаётганларнинг сони ҳам кӯпайиб бормоқда эди. Шунинг учун кӯпинча гном тасмага сакраб, ё бирор гномни итариб юборар, баъзан унинг бӯйнига ӯтириб оларди, ёки бӯлмаса тасмага ӯзининг сандиғини ташлаб, кимгадир жиддий шикаст етказарди.        

- Бошқа бундай давом этолмайди!- дея эълон қилди гномларнинг шаҳар бошлиғи Балдамеро. – Бирор хил чора кӯришимиз лозим.

Бу мураккаб саволнинг ечимини топиш учун, кенгаш ӯтказилди. Резолюция қабул қилишди: ҳар бир шаҳаряшовчиси йӯлга жӯнашдан олдин, бу ҳақида баланд овозда маълум қилиши керак эди.

Бир неча кундан сӯнг кенгаш  яна йиғилди, чунки тоннелдаги ҳозирги шовқиндан бир неча гномлар кар бӯлиб қолишган эди.

- Мен энди ёмон эшитяпман,- дея арз қиларди Балдомеро ҳам. - Келинглар нима қилишни ӯйлаб кӯрайлик.

Бу сафар кенгаш ҳар бир квартиранинг ёнига тормоз ускунасини ӯрнатишга қарор қабул  қилди. Тасматӯхтаган пайти, кетишни ёки юк жӯнатишни истаганлар, чироқ ёқиб, конвейерда бӯш жой бор ёки йӯқлигиникӯриши мумкин. Бу янгидан жиҳозлаш усули шаҳарга катта маблағга тушди, натижаси эса кутилмагандек бӯлди. Деярли ҳамма конвейерлар тӯхтаб қолди - бир сония ҳам ӯтмасдан, бирон киши тормозни босарди.

- Бизнинг тормозли ғоямиз иш бермади,- афсусланиб хӯрсинди шаҳар ҳокими.

Яна кенгаш чақирилди. Масалани уч ой муҳокама қилишди. Конвейерларни бузиб ташлашга, тоннелдан юриш қулай бӯлиши учун эса, йӯл четига чироқлар қӯйишга қарор қилишди.

- Ура! - суюнарди Балдомеро. - Бу сафар биз юксаклардамиз. Ҳаммага, шаҳар бӯйлаб ҳаракат қилишмуаммоси ҳал бӯлгандек туюларди. Лекин конвейерлар олиб ташлангандан сӯнг, одамларниг уйидагичироқлар ӯчди, кӯча чироқлари ҳам ӯчиб қолди.

Маълум бўлишича, конвейерлар нафақат бориб келиш ва юкларни жӯнатиш учун хизмат қилар, балким электр қуввати ҳам ишлаб чиқариш учун хизмат қилар экан.

Бугунги кунда Руно шаҳри ерости дунёсининг харитасида йӯқ.

Эндиликда ҳамма гномлар бошқа шаҳарларга тарқаб кетишган.

Шаҳар ҳокими эса, йӯлга шайланар экан, ӯзи учун жудаям керакли хулоса чиқарди: бир қарорга келишданолдин, унинг  оқибати ҳақида ӯйлаш керак экан.

 

ЭРТАК ЁЗИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

 

Айлана стол устида чирсиллаб шам ёниб турарди. Ёлғиз кампир китобини четга қўйиб, хаёл сурганчамилтираётган оловга қараб ўтирарди. Бу шам унинг эски заҳираларидан эди: уни совуқ ертўладан олган эди, шунинг учун чирсиллаганини тушунди. Бундай товуш яхшиликка олиб келмайди деганларини эслаб, кулибқўйди.

Ҳақиқий эртак доим ёнимизда. У алангада, кўчадан эшитилаётган товушларда, кўчага қараганингдачақнаётган юлдузларда. Кампир шамни пуфлаб ўчириб, дераза ёнига келиб уни очди. Кечки совуқ шамоличкарига кирди. Дераза ёнида туриб, у қўлларини чўзди, кейин оҳиста тирсакларини буклади. Кафтида қоракўзли ва тумшуқли, кўпчиликка қўрқинчли кўринган кўршапалак турарди.

- Маруся, ишларинг қандай?- сўради кампир.- Майли, жавоб бермай жим туравер. Яхшилигини кўрибтурибман. Учиб келдингми, демак, 

ишларинг яхши. Мен бугун китоб ўқидим, шамнинг чирсиллашига қулоқ тутдим. Балким сен ҳам эшитишниистарсан? Йўқ? Ҳа, айтмоқчи оловни кўриб нима қиласан… Бугун шеър ёздингми? Сайрадингми? Эртактўқидингми? Тасанно! Мен ҳозир дафтарни олиб, эртакни ёзаман. Учақол, қариндошларга салом айт, ёдингдан кўтарилмасин, мен сени эртага кутаман. Аёл эҳтиёткорлик билан қўлини тўғрилади, Маруся парвозқилишдан олдин кафтини ялаганини ҳис этиб, кулиб юборди. Кейин у деразани ёпиб, стол ёнига келди. Шамёнида ётган гугуртни пайпаслаб топиб, уни ёқди.

Чунки эртак ёзиш вақти келган эди.

 

 

М У Н Д А Р И Ж А

 

ЭЛАНА ИСМЛИ ПАРИ

Парининг кўйлаги........................................................

Омадли ќизалоќ...........................................................

Бахт ќаерда яшайди?...................................................

Бильярд ўйновчи юлдузлар..........................................

Афсонавий кавак.........................................................

Тош, кўза ва эчкиэмар.................................................

Абадият кўприги.........................................................

Сењрли тўѓноѓич.........................................................

Пари Эланава қушқўнмас............................................

Инсоннинг илдизи бўлиши керак..................................

Ритсар бўлишни ўрган.................................................

Жангари хўроз.............................................................

Милсиз соат.................................................................

Йўл ќаерга етаклайди?................................................

Мувозанатни саќланг...................................................

Тоѓдаги қаср................................................................

Тасма таќќан ќиз.........................................................

Ѓилдирак ва ќўнѓиз......................................................

Ҳар нарсанинг давоми бор...........................................

Юлдузлар туркумига йўл.............................................

Айёрона режа..............................................................

Кимга хизмат ќиласан?...............................................

Учишни ќандай ўрганиш мумкин.................................

Сирли ѓор.....................................................................

Сењрли китоблар.........................................................

 «Ќўзиќорин» њаќиќати...............................................

 

МАРА ИСМЛИ ПАРИ

Ҳайкал.........................................................................

Қиш дайдилари ва лола................................................

Сењрли рўмолча..........................................................

Камолот  тоѓи..............................................................

Шу њаёт бўлдими?.....................................................

Ёз париси ва шумурт дарахти......................................

Икки тўлќин.................................................................

Улар тасодиф њаќида сўзлашмоќда...........................

Эртаклар ќандай бошланади........................................

Парвоздаги медуза......................................................

Њасад пиллапоялари....................................................

Йўќотилган ваќт..........................................................

Сония Лоранинг либослари..........................................

Еттинчи тор.................................................................

Оқибатни ўйла.............................................................

Эртак ёзиш ваќти келди..............................................

_____________________________________

_______________________________

_______________________

 

Генрих Дик

 

АБАДИЯТ КЎПРИГИ

 

Эртаклар

  

Босишга рухсат этилди 20.02.2020. Бичими 60х841/16. Офсет ќоѓози.

Офсет босмаси. Times New Roman Tj гарнитураси. Нашриёт њисоб 
табоѓи 6,0. Нашр адади 100 нусха. Бањоси келишилган нархда.

 

ЉДММ “Графика-83”.

734025, Душанбе шањри, Рудакий хиёбони, 17.

 

 

"Bu dünyadan bir "Garip Mirto" sessizce gelip geçti"

Açık Radyo Canlı Dinle
Bu web sitesi ücretsiz olarak Bedava-Sitem.com ile oluşturulmuştur. Siz de kendi web sitenizi kurmak ister misiniz?
Ücretsiz kaydol